Дунё янгиликлари

Янги Зеландия бўйлаб "Мусулмон билан танишиш" тадбирлари ўтказилади

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида 51 нафар мусулмоннинг даҳшатли қирғини дунёни ларзага солганига икки йил бўлди. Бу ҳодисани хотирлаб Янги Зеландияда икки имом 13 мартдан 3 апрелга қадар давом этадиган "Мусулмон билан танишиш" тадбирларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Улар ислом таълимотлари ҳақида жамоатчиликка гапириб бериш ва мустаҳкам дўстлик ришталарини қуриш учун мамлакат бўйлаб бир гуруҳ ёшларга бошчилик қилишади. "Икки йил аввалги даҳшатли воқеаларни хотирлаб, фожиа, ҳаётдан кўз юмиш, бутун халқни бирлаштириш ва камситиш ва террорга қарши курашни эслаймиз", - дейди имомлардан бири Мустенсер Қамар.

Тур давомида гуруҳдаги одамлар кўйлакларига "Мен мусулмонман, мендан исталган нарсани сўранг", "Мусулмон билан танишинг" ёзувлари билан чиқиб, ижобий баҳс-мунозаралар билан шуғулланишга умид қилмоқда.
Улар жамоатчилик вакилларига бир пиёла қаҳва ва ширинлик улашиб, очиқ мунозараларда иштирок этиш ва дўстлик муносабатларини йўлга қўйишни ташкил этишади.

Islam.ru маълумотларига кўра гуруҳ турли оммавий кутубхоналарга китоблар ҳадя этади ва Ислом ҳақида кўпроқ ўрганишни хоҳловчиларга бепул адабиётларни таклиф этади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1322 times

Янгиликлар

Top