Дунё янгиликлари

Нуртас Адамбай: Ўзбекистонда тарихий жойларга бўлган муносабат катта ҳурмат уйғотади

Режиссёр Тошкентга ташриф буюрди. Ўз мухлисларига дўппида тушган фотосуратини қолдириб, қўшни мамлакатга қилган сафарининг сабабини очиқламади, деб хабар бермоқда 365info.kz.

Тошкентда Нуртас тарихий масжид биноларидан ҳайратга тушиб, Ўзбекистон ўтган икки йил давомида анча яхши томонга ўзгарганини қайд этди.

"Ўзбекистонда тарихий жойларга бўлган муносабат катта ҳурмат уйғотади. Суратда Айтекеби мақбараси. Ҳудуд тоза, чиройли панжара билан ўралган. Барча бинолар мукаммал ҳолатда. Мақбаралар ичида туристлар учун гилам, кўрпача бор. Яқинида чиройли миноралар қурилган. Умуман, ўзбек қардошлардан сабоқ олса бўладиган кўп нарсалар бор, - деб ёзади Нуртас.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1453 times

Янгиликлар

Top