Дунё янгиликлари

ИҲТ аёлларни ҳимоя қилишга чақирмоқда

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби аъзо давлатларни аёлларни ҳимоя қилиш чораларини мустаҳкамлаш учун биргаликда ишлашга чақирди.

Ҳусайн Браҳим Таҳанинг айтишича, биргаликдаги ҳаракатлар аёллар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган қонун ва қоидаларни қабул қилиш ҳамда бу соҳада фаолият юритаётган мусулмон ташкилотлар ишини ўз ичига олиши керак.

Islam.ru хабарига кўра, ташкилот раҳбари буни БМТ эълон қилган Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш халқаро куни муносабати билан маълум қилди.

Таҳанинг айтишича, ЎХҲ Хотин-қизлар аҳволини яхшилаш ва уларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1339 times

Янгиликлар

Top