Дунё янгиликлари

Доғистон муфтийсининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Доғистон Республикаси муфтийси шайх Аҳмад Афандининг ўзбек тилида нашр этилган "Ахлоқус солиҳийн" номли китобининг тақдимоти 9 декабрь куни Дўстлик уйида бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Доғистон" АА маълумот берди.

Тадбирга Ўзбекистоннинг Ростов-дон шаҳридаги Бош консули Рустам Қўрғонбоев ва 1-котиб-консул Хўжабахлил Асамовлар таклиф этилди. Унда Доғистон Республикаси қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, муниципалитетлар, Россия ташқи ишлар вазирлигининг Махачқалъадаги ваколатхонаси, Доғистон муфтийси, маънавий-маърифий ташкилотлар ва университетлар, ўзбек диаспораси вакиллари, шунингдек, Республика таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этади.

"Тақдимот чет эл фуқароларининг ижтимоий-маданий мослашувини тарғиб қилиш, экстремизм ва терроризм мафкурасига қарши курашиш, хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш тадбирлари доирасида ўтказилади", – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1179 times

Янгиликлар

Top