Дунё янгиликлари

"Қуръон ва Ҳофиз" – иккинчи халқаро кўргазма шундай номланади

Эрон университетлари Қуръон фаолияти ташкилоти тарғибот бўлими директори Лале Шакур-Шаҳобий хорижда ўтказилган "Қуръон ва Ҳофиз" виртуал кўргазмаси ҳақида гапирар экан, ушбу ташкилот бир қатор "Малакут" ("Қироллик") миллий ва халқаро кўргазмаларни ўтказгани, "Қуръон ва Ҳофиз" кўргазмаси бу йилги уларнинг иккинчиси ҳисобланишини таъкидлади.


Эрон университетлари Қуръон фаолияти ташкилоти тарғибот бўлими директори Лале Шакур-Шаҳобий IQNA агентлигига хабар беришича: "Ялдо кечаси муносабати билан Жиҳод университети билан боғлиқ Эрон университетлари Қуръон фаолияти ташкилоти Маданият ва ислом муносабатлари ташкилоти қошидаги Чет элдаги маданий ҳамкорлик ва Эрон ишлари Бош бошқармаси билан ҳамкорликда "Қуръон ва Ҳофиз" номли хаттотлик кўргазмаси ташкил этилди".


Унинг сўзларига кўра, кўргазма ҳозирги вақтда Эроннинг Қирғизистондаги элчихонасидаги маданий ваколатхона томонидан виртуал тарзда ўтказилмоқда ва бошқа маданий ваколатхоналарнинг расмий саҳифалари ҳам ушбу тадбирни қамраб олади. Мазкур кўргазма мамлакат миқёсидаги учинчи, халқаро миқёсдаги иккинчи кўргазмадир. Қуръон ва Ҳофизнинг оятлари ўртасидаги боғлиқлик хусусида у шундай деди: "Бу шоирнинг тахаллусидан кўриниб турибдики, у бутун Қуръонни ёддан билар, Ҳофизнинг кўплаб оятлари диний ва Қуръон мавзуларига эга бўлиб, унинг шеърларига кўплаб тафсирлар ёзилган эди".


Шаб-е "Ялдо" ёки" шаб-е челе " бу энг қадимий байрамлардан бири. Байрам йилнинг энг узун кечасида нишонланади. Шабан Ялдо кечасида эрон оилалари, одатда, ҳашаматли кечки овқатларни тайёрлашади, шунингдек хилма-хил мевалар ҳамда анча кенг тарқалган тарвуз ва анорларни дастурхонга қўйишади. Кечки таом пайтида катта оила аъзолари Шоҳнома ва ҳикояларни ўқишади. Бу кеча Ҳофиз девонида башорат қилиш билан ажралиб туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1267 times

Янгиликлар

Top