Дунё янгиликлари

Гид-бошловчилар учун янги китоб нашр этилди

Эртакмонанд Хива шаҳри қанчадан-қанча хорижлик меҳмонларни ўзига мафтун этгани бор гап. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, Хоразм Маъмун академияси томонидан "Хива тарихидан лавҳалар" китоб-альбоми ўзбек ва рус тилларида нашр этилди.

Ушбу китоб-альбомда Хива шаҳрининг вужудга келиши, ижтимоий ҳаёти, аҳолининг этник таркиби, деҳқончилик, ҳунармандчилик, хиваликлар маданияти ва санъатига оид қимматли маълумотлар қўлёзма асарлар, архив маълумотлари, элчи ва сайёҳларнинг эсдалик ва хотиралари, нодир манбалар маълумотлари асосида ёритилган.

ЎзА хабарига кўра, китоб-альбом маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, олий ўқув юртларининг талабалари, гид-бошловчилар ҳамда юртимиз тарихи билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Мазкур китоб-альбомнинг афзаллиги шундаки, Хива шаҳрининг вужудга келиши, ижтимоий ҳаёти ва аҳолининг этник таркиби, бошқа турли маълумотлар янги ва ноёб манба ҳамда адабиётлар асосида ёритилган.

Шунингдек, китобда мавзуга доир кўплаб суратларнинг мавжудлиги ҳар қандай китобхонни ўзига жалб эта олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1245 times

Янгиликлар

Top