Дунё янгиликлари

Aвстралиялик мусулмонларнинг ўн йиллик орзуси рўёбга чиқди

Aвстралиялик мусулмонларнинг ўн йиллик орзуси рўёбга чиқди. Мелбурнда маблағ йиғиш ва қурилиш жараёни узоқ давом этган энг катта масжид намозхонларга ўз эшикларини очди. Бу масжид мамлакатнинг тез ўсиб бораётган кўп маданиятли аҳолиси учун жуда муҳим эди.
“Бу лойиҳа 2008 йилда бошланган эди. Шу йиллар мобайнида қанча машаққат чеккан бўлсакда орзуимиз амалга ошди. Бугун ҳаётимдаги барча ютуқларим ичида энг каттаси шу бўлди. Бундан нафақат мен, балки бошқа биродарларимиз ҳам хурсанд”, деди Верриби ислом маркази президенти Рифаи Раҳим.
Мазкур 8,5 миллион долларлик масжид тўлиқ жамоат хайриялари ҳисобидан молиялаштирилди.
Якшанба куни масжиднинг очилиш маросимида мусулмон жамияти етакчилари масжид барча учун очиқ эканини эълон қилди.
"Бизда тадбирлар, маслаҳатлар, таълим, болалар учун ўйин майдончалари бўлади", деди Шайх Саид Варсама Булхан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1138 times

Янгиликлар

Top