Дунё янгиликлари

Қатар Рамазон учун 800 дан ортиқ маҳсулот нархини пасайтиради

Қатар савдо ва саноат вазирлиги (MoCI) Рамазон ойида юзлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини пасайтиришни эълон қилди.
"Қатардаги йирик савдо шохобчалари билан келишилган ҳолда 800 дан ортиқ маҳсулот нархини 23 март кунидан бошлаб Муқаддас Рамазон ойининг охиригача пасайтирилди", дейилади MoCI хабарида.
Islam.ru хабарига кўра, чегирмали маҳсулотлар тоифаларига истеъмол учун зарур бўлган кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари киради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1157 times

Янгиликлар

Top