Маккадаги Ал-Ҳаром масжидига ташриф буюрган ҳар бир киши ҳарорат 50 даража иссиқ бўлишига қарамасдан, масжид поли доим совуқ туришидан ҳайратга тушади. Бунинг сири нимада?
Саудия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Саудия Арабистони Қироллиги нур ва иссиқликни қайтариш учун Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди учун махсус ишлатиладиган машҳур юнон "Тассос" мармарини ўн йиллар давомида импорт қилиб келади.
Тасос мармарлари камдан-кам учрайди ва у Греция тоғларидан биридан келтирилади, бу эса Байтуллоҳ мармарини гарчи ёзда ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражага етса-да совуқ ҳолда сақлаб туради.
Мармар Грециянинг шимолида жойлашган Тассос оролида қазиб олинади ва унинг майдони 380 квадрат метрдан ошмайди.
Мармарнинг қалинлиги 5 сантиметрга етади; у ўзининг биллурдек оқ ранги билан ажралиб туради, у энг тоза ва қаттиқ табиий тошлардан биридир, шунингдек, тунда у энг кичик тешиклар орқали ҳаводан намликни ютади, кундуз куни давомида эса уни чиқаради.
Islam.ru хабарига кўра, Қироллик мармарни улкан тошлар шаклида импорт қилади ва у малакали мутахассислар назорати остида хусусий саудия фабрикаларида қайта ишланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати