Дунё янгиликлари

Саудия Арабистони Макка ва Мадина бўйича янги режа тузди

Макка ва Мадина шаҳарларини Саудия Арабистонида “ислом иқтисодиётининг фаолият маркази”га айлантириш мақсадида мамлакатдаги тегишли муассасалар билан келишув имзоланди. 

Мамлакатнинг SPА расмий агентлигига кўра, шартнома Савдо вазири Мажид бин Абдуллоҳ ал-Касабий иштирокида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Макка ҳамда Мадина Савдо палаталари, Ислом савдо, саноат ва қишлоқ хўжалиги палатаси ўртасида имзоланди.

Уч томонлама келишув Макка ва Мадина шаҳарларини ислом оламида молиявий ва бизнес фаолиятлари учун марказга айлантиришни кўзда тутади. 

Саудия Арабистони Савдо вазири Касабий савдо ривожланиши ва муқаддас ерларни зиёрат қилган мусулмонларга хизмат кўрсатиш доирасида тарихдан бери Макка ва Мадина шаҳарларида етарли ишчи кучи мавжудлигига эътибор қаратди. 

Уч томонлама ҳамкорлик дастури доирасида кўплаб ташаббус ва фаолиятлар амалга оширилишини айтар экан: "Иккала муқаддас шаҳарнинг ҳам барча мусулмонлар қалбидан жой олганига шубҳа йўқ. Умид қиламизки, юқоридаги омиллар ушбу уч томонлама ҳамкорлик орқали икки шаҳар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларини кучайтиришдан умидвормиз”, деди Касабий.

 

Azon.uz

Read 1063 times

Янгиликлар

Top