Дунё янгиликлари

Судайс янги лавозимга тайинланди, Ҳаж вазирига эса қўшимча вазифа юкланди

2023 йил 8 август куни Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси қошида Масжидул ҳаром ва Масжидун Набавийдаги диний ишлар бўйича мустақил аппарат фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу аппаратга Шайх Абдурраҳмон Судайс раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда "Саудия хабарлари" интернет нашри хабар берди.

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавий ишларини умумий назорат қилиш бўйича Бош бошқарма бошқарув кенгаши раиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори эълон қилинган эди.

Read 798 times

Янгиликлар

Top