Дунё янгиликлари

Миср Вақф вазирлиги иш фаолияти ҳақида маълумот берди

Миср Вақф вазирлигининг расмий веб-сайтида бир мақола эълон қилди. Унда Қуръони Карим тўгараклари бутун мамлакат бўйлаб кенгайгани маълум қилди. Бу ҳақда iqna.ir нашри хабар берди. Мазкур тўгаракларда 145 мингдан ортиқ ўқувчилар иштирок этмоқда.

Вақф вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Қоҳира, Суҳаж, Гиза ва Асют вилоятларида Қуръон Карим тўгаракларида энг кўп ўқувчилар қатнашмоқда.

Миср Вақф вазирлиги оддий халққа Қуръони Каримнинг тўғри тиловатини ўргатиш билан бирга Қуръони Карим тафсири бўйича ҳам тўгараклар ташкил қилишни бошлади.

Халқаро мусобақалар билан бир қаторда Қуръони Каримнинг турли даражаларида ҳифз мусобақалари ўтказиш, тафсир, фиқҳ, ҳадис илми ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид, Қуръон таълими бўйича тўгараклар, шу билан бир қаторда мисрлик кекса қорилар иштирокида ўтказиладиган маросимлар Миср Вақф вазирлигининг энг муҳим Қуръони Каримга алоқадор фаолияти бўлиб, сўнгги йилларда кенг миқёсда ривожланиб бормоқда.

Read 806 times

Янгиликлар

Top