Дунё янгиликлари

Дунёдаги энг баланд намозхона зали

Макка шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан бири бўлган «Манзил намозхонаси зали» дунёдаги энг баланд намозхона деб эътироф этилди. Шу билан бирга Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди ва тарихга кирди. Ибодатхона иймон ва гўзаллик рамзи бўлиб, икки минора ўртасида жойлашган.

Манзил намозхонаси зали Jabal Omar Development Company томонидан қурилган бўлиб, ҳашаматли меҳмонхона «The Address» Jabal Omar меҳмонхонасининг бир қисмидир. 
Намозхона залининг баландлиги 165 метрдан иборат. 

 
Ўзининг ажойиб меъморчилиги билан ажралиб турадиган намозхона машҳур меҳмонхонанинг икки минорасини боғлайдиган осма кўприкда жойлашган бўлиб, Макканинг гўзаллигини яна ҳам кўркам ҳолатда тақдим этади. Замонавий ускуналар ва хизматлар билан жиҳозланган намоз залидан турли миллат мусулмонлари фойдаланиши мумкин. 

Жабал Умар меҳмонхонаси дунёдаги энг йирик меҳмонхоналардан биридир. Меҳмонхонанинг муқаддас масжид яқинида жойлашгани унинг қийматини яна ҳам оширади.

Меҳмонхона дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган зиёратчиларга қулайлик яратиш ва юқори сифатли хизматлар кўрсатиш учун муқаддас масжид атрофини ривожлантиришни мақсад қилган.
Ушбу компания машҳур меҳмонхонадан ташқари Макка шаҳрининг чиройини янада яхшилаш учун бир қанча лойиҳалар устида саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Read 1001 times

Янгиликлар

Top