Дунё янгиликлари

150 та нодир асар ва тарихий хариталар сотилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, БААнинг Шаржа шаҳрида китоблар намойишига бағишланган халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазмада дунёнинг 60 мамлакатидан 1650 та нашриёт ва матбаа корхоналари ўзларининг 1,5 миллиондан ортиқ китоб ва рисолаларини намойиш этишмоқда.

Кўргазма доирасида хусусий коллекционерлар томонидан 150 та ноёб асар ва тарихий хариталар сотувга қўйилган. Уларнинг ичида энг қимматбаҳолари қуйидагилар:

  • “Минг бир кеча” китоби чорак миллион (250,000) АҚШ долларга баҳоланмоқда.
  • 1803 йилда Истанбулда нашр этилган, Усмонийлар империясига тегишли ислом дунёсидаги биринчи харита ҳам намойиш этилмоқда. Маълумот учун, ушбу хаританинг 20 (айрим манбаларда 10та дейилади)та нусхаси турли давлатлардаги кутубхона фонди ва коллекционерда сақланмоқда. Кўргазмада намойиш этилаётган нусха 150 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.
  • Шунингдек, ушбу кўргазмада географияга оид нодир қўлёзмалар ҳам сотувга қўйилган. Хусусан, 1477 йилда география фани бўйича Римда босилган биринчи босма ноёб китоб шулар жумласидандир. Асарнинг нодирлиги шундаки, унда 27 та тарихий харита келтирилган. Ушбу асар нархи 95 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.
  • География бўйича Усмонлилар тарихчиси Ҳожи Халифа томонидан ёзилган “Жаҳан Намҳа” китоби меҳмонларнинг эътиборини тортмоқда. Чунки у ислом дунёсида чоп этилган энг қадимги хариталарни ўз ичига олган. Ушбу асар 75 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу нодир асарларнинг мижозлари оддий одамлар эмас, балки ноёб қўлёзмаларнинг аҳамияти ва тарихий қийматини биладиган инсонлардир.

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

Read 6751 times

Янгиликлар

Top