Миср Араб Республикасида президент сайловининг илк тури 26-28 мартга мўлжаллангани ҳамда сайловлар илк марта осойишта шароитларда ўтаётгани хабар қилинди.
Маълумотларга қараганда, сайловларнинг биринчи босқичи 26-28 март кунлари бўлиб ўтади.
Сайловларда мамлакатнинг амалдаги президенти, 63 ёшли Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳамда унинг сайловлардаги ягона рақиби – 65 ёшли тадбиркор ва “Ал-Гад” партияси раҳбари Мусо Мустафо Мусо номзодлари қўйилган.
Сайлов душанба куни бошланиб уч кун давом этади. Ушбу сайлов натижалари 2 апрель куни эълон қилинади. Агар номзодлар етарли овоз тўпламасалар навбатдаги сайлов 24-26 апрель кунлари ўтказилади. Иккинчи сайлов натижалари эса 1 май куни эълон қилиниши айтилган.
96 миллионлик Миср аҳолисининг қарийб 59 миллион нафари сайлов ҳуқуқига эга.
Мисрда аввалги президент сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда ас-Сисий 97 фоиз овоз тўплаган, унинг ягона рақиби Ҳамдин Саббоҳийга 2,9 фоиз сайловчилар ўз овозларини берганлар.
ЎМИ Матбуот хизмати