Дунё янгиликлари

Қозоғистонликлар учун Ҳажда бир хил кийим кийиш тавсия этилади

Қозоғистонлик ҳожилар учун бир хил форма яратиш бўйича дизайнерлар ўртасида ўтказилган танлов ниҳоясига етди. Бу ҳақда "Аzon" нашри хабар берди.

Қозоғистон мусулмонлар идорасининг маълум қилишича, танловда 14 дизайнер қатнашган. Ҳайъат аъзолари танловга тақдим этилган либослар иссиқ иқлимда қулай бўлиши ва уларда миллий ўзига хосликнинг акс этишига эътибор қаратганлар.

Танловда “Абырой кз” фирмаси ғолиб чиққан бўлиб, ғолибга умра сафарига билет совға қилинган.

Қозоғистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Бауржан Есмаханнинг айтишича, Қозоғистонда уч мингга яқин зиёратчини Ҳажга 18 та фирма олиб боради ва ҳожилар 18 хил кийимда бўладилар. Шу сабабли бирдамлик ва ҳамжиҳатликни кўрсатиш учун бир хил форма жорий этишга қарор қилинган.

Барчага маълумки, Ўзбекистон Республикасида Ҳаж ва Умра зиёратига борувчилар учун бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш мақсадида бир хил форма таъсис этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2378 times

Янгиликлар

Top