Дунё янгиликлари

Рамазон Бразилиядаги уламоларни тақдирлаш ва мусулмонларнинг уйғунлашуви ойидир

 

Бразилиядаги имом-хатиблар ва Ислом ишлари бўйича олий  кенгаш рамазон ойи давомида хизмат кўрсатган бир қатор шайхлар, уламолар ва Қуръони карим ҳофизларини тақдирлаш учун йиллик тадбирни ташкиллаштирди.

Унда Мисрнинг савдо ишлари бўйича консули Муҳаммад ал-Хатиб, Ливан консули Руди ал-Қузо, Бирлашган Араб Амирликлари консули Иброҳим Солим ал-Алавий ҳамда бир неча Ислом жамиятлари, муассасалари ва марказлари раҳбарлари, шунингдек, 40 га яқин нуфузли алломалар иштирок этдилар.

Салоҳиддин ал-Айюбий жоме масжидида ўтказилган тадбирда Бразилиядаги имом-хатиблар ва Ислом ишлари бўйича олий кенгаш раҳбари доктор Абдулҳамид     Мутаваллий  уламоларни тақдирлаш маросими рамазон ойида ўтказилаётганидан мамнунлигини билдирди, у муборак рамазон ойи тадбирларини ташкиллаштиришда воиз имом-хатиблар ва қорилар етказиб бериш билан кўрсатган хизматлари учун Саудия Арабистони ва Миср Араб Республикасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мукофотлаш маросимида Бразилияда ислом дини таълимотларини етказишдаги хизматлари учун Миср Араб Республикасидаги Вақф ва Ислом ишлари вазирлигининг Бразилияга юборилган ишчи гуруҳи раиси Шайх Ашраф Абдулазим ва Бразилиядаги барча ҳудудларда фаолият кўрсатаётган 60 га яқин уламолар, машойихлар ва Қуръони карим ҳофизлари тақдирланди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро алоқалар бўлими ходими

 Илёсхон Аҳмедов тайёрлади.

Read 2503 times

Янгиликлар

Top