Дунё янгиликлари

Таомни исроф қилганлик учун жазо қўлланилади

Саудия Арабистони ҳукумати томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, таомни охиригача емаганлик яъни исроф қилганлик учун жавобгарлик жорий қилиниши маълум қилинди.

Al Arabiya нашрининг маълум қилишича, ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси бугунги кунда Подшоҳликнинг маслаҳат кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонуннинг ишлаб чиқилишига сабаб сифатида, Саудия Арабистонининг аҳоли сонига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотларини чиқиндига чиқарилиши бўйича рейтингларда кўп йиллардан буён "етакчилик"ни қўлдан бермай келаётганидир.

Маълумот учун, мамлакатда ахлатга ташланадиган тайёр овқат ҳажми киши бошига 250 килограммни ташкил этади. Жаҳонда ушбу кўрсаткич ўртача 115 килограммни ташкил этади. Мамлакат ғазнаси ушбу ҳаражатларни қарийб 13 миллиард АҚШ доллари эканини ҳисоблаган.

Ресторанда охиригача истеъмол қилинмай қолган таом учун таомнинг 5-20 фоиз миқдорида жарима солинади. Бунда қолган таомнинг умумий оғирлиги 1 килограммдан ошганлиги ҳисобга олинади.  Жаримадан қутулишнинг йўли эса уни ўзи билан уйга олиб кетиш экани айтилган.  



ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2779 times

Янгиликлар

Top