Дунё янгиликлари

Диний идора раис ўринбосари Татаристонда бўлди

Татаристон Республикаси президенти Р.Миннихоновнинг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов Болгар шаҳрига ташриф буюрди.

Ташкил этилган тадбир Татаристон Республикасига буюк ислом таълимоти кириб келгани муносабати билан ташкил этилган.

Маълумот учун, ҳар йили Россия мусулмон татарлари Яратганга илтижо қилиш, аждодлар руҳини ёд этиш, ислом жамияти ривожи, маданияти ва анъаналари йўлидаги актуал масалаларни ҳал этиш мақсадида қайта тикланган Булғорда (Болгар) йиғиладилар.

Ушбу маросим жорий йилда Татаристон Республикаси, Спасский тумани Булғор шаҳрида ташкил этилди.



ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2784 times

Янгиликлар

Top