Дунё янгиликлари

Ўзбекистонлик зиёратчилар яратилган шароит учун миннатдорлик билдирдилар

Жорий йилда Юртимиздан етти мингдан зиёд зиёратчилар Ҳаж зиёратини адо этишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бир қисми Саудия Арабистонига етказилган.

Мадина ва Макка шаҳарларида бўлиб турган вакилларимизнинг маълум қилишларича Ҳажни адо этишга тайёрланаётган юртдошларимиз ўзлари учун яратилган шароитлар, турар жой, овқатланишни юқори даражада ташкил этилганлиги учун Юртбошимизга, Диний идора раҳбарияти ҳамда ташкилий гуруҳ аъзоларига ўз миннатдорликларини изҳор этган ҳолда мактуб йўлладилар.

Ушбу мактубда: "2018 йилда Ҳаж ва Умра зиёратига келган зиёратчилар, Мадина шаҳрида ташкилотчилар томонидан кўрсатилган барча хизматлардан жуда хурсанд бўлдик. Чунки меҳмонхонада жуда қулай шароитлар яратилди, витаминларга бой бўлган озиқ-овқатлар билан таъминландик, зарур бўлган тиббий ёрдам кўрсатилди, зиёратларга чиқиб, кўп маълумотларга эга бўлдик", дея битилган.

Шундай мазмундаги миннатдорлик мактублари келишда давом этмоқда.

Мадина, 5 август

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2602 times

Янгиликлар

Top