muslim.uz

muslim.uz

Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилди. Мусобақани онлайн узатиш ишлари бир неча дақиқадан сўнг бошланади.
Азиз мухлислар Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги интернет тезлигининг заифлиги сабабли мусобақани онлайн узатишда узилишлар ва камчиликлар бўлиши мумкин. Бунинг учун сизлардан узр сўраймиз. Бор куч ва имкониятимизни ишга солиб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Аллоҳ таоло Ўзи мадад беришини сўраб, дуо қилиб туришингизни илтимос қиламиз.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг. Энг хушовоз қориларнинг ҳузурбахш тиловатларидан баҳраманд бўлишга барчани чорлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Азиз Қуръон мухлислари галдаги қорилар мусобақаси Ер юзининг сайқали бўлмиш Самарқандга кўчмоқда. Бу шаҳар халқимиз довруғини бутун дунёга таратган, азиз авлиёлар қўним топган табаррук маскандир. Аждодларимиз бир неча йиллар муқаддам имон-эътиқоднинг бақувват пойдеворини худди шу заминда мустаҳкамлашган.
Эрта, 18 январь кунидан бошлаб ушбу вилоятнинг бир неча туманларида мусобақанинг ҳудудий босқичлари бошланади. Сиз азизлар билан уч кун давомида Жиззах ва Сирдаё вилоятларида хушовоз қорилар тиловатини тинглаб, кўп роҳат олдик. Ўлкамизнинг ҳар бир ҳудудида ана шундай қориларнинг ўзига хос савти, оҳанги бор, албатта. Самарқанд қорилари ҳам ўзларининг маҳоратлари билан жуда ҳам машҳур. Айниқса, варш қироати билан ҳаммани эътиборини ўзига тортган қорилар айнан мана шу заминдадир.
Дарҳақиқат Қуръон қалбнинг шифоси, ҳидоят манбаидир. Аллоҳ таоло айтади: «Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз...» (Исро, 82). Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, ширк, адоват ва тўғри йўлдан тойиш кабиларни бартараф этади.
Эртага Имом Бухорий ҳазратларининг ҳоки поклари қўним топган ёдгорлик мажмуасида Самарқанд вилоятидаги Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилади. Ҳозирдан тайёргарликлар жуда авжида, мусобақа muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида онлайн узатиб борилади.
Қуръонни қалбга жо айлаш, Каломуллоҳни яхши кўриш инсонни икки дунё саодатига етиштиради. Шундай экан, барча Қуръон ихлосмандларини эртага Самарқандга таклиф этамиз, Қуръоний зиёфатга марҳабо, азизлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи якунланди. Иккинчи ҳудуд бўйича тиловат йўналиши ғолибалари билан танишинг:
18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиба бўлди:
1-ўринга Бобоназарова Нозик;
2-ўринга Норалиева Азизахон;
3-ўринга Абдужабборова Зайнаб муносиб деб топилди.
26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиба бўлди:
1-ўринга Аллаева Шоҳиста;
2-ўринга Солиева Ферузахон;
3-ўринга Аҳмедова Шаҳноза муносиб деб топилди. 

Ҳудудий босқичнинг аёл-қизлар ўртасидаги ғолибалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Биринчи ўрин соҳиблари вилоят босқичига йўлланма олдилар.    
Бизни кузатишда давом этинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Марҳамат эркак иштирокчилар бўйича ғолиблар билан танишинг:
Ҳифз йўналиши
18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди:
1-ўринга Абдухолиқов Муҳаммадсобир муносиб деб топилди.
26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
2-ўринга Каримов Нажмиддин;
3-ўринга Каримов Фахриддин муносиб деб топилди.

Тиловат йўналиши
18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Юсуфжонов Муҳаммадризо;
2-ўринга Ахматқулов Элёржон;
3-ўринга Абдуллаев Абдувоҳид муносиб деб топилди.
26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Дўсматов Одил;
2-ўринга Алиқулов Қодир;
3-ўринга Эшонов Маҳмуджон муносиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз Сирдарё вилоятида тиловат йўналиши бўйича аёл-қиз иштирокчилар ўртасида қуйидаги қорияларимиз ғолибликни қўлга киритишган эди:
18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Мустафоева Сарвиноз; 
2-ўринга Вафоева Дурдона;
3-ўринга Нўъмонова Маърифат муносиб деб топилди. 
26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди:
1-ўринга Усманова Ҳулкар;
2-ўринга Турдиева Феруза;
3-ўринга Ҳасанова муносиб деб топилди.

Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бизни кузатишда давом этинг, диёримизнинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мубоқалар давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янгиликлар

Top