muslim.uz

muslim.uz

lundi, 11 septembre 2017 00:00

Қашшоқлар камаймоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммаднинг маълум қилишича, энг қуйи даражадаги қашшоқлик 11 фоизга қисқарган. Шунга қарамай, 767 миллионга яқин киши ҳаддан ортиқ даражада қашшоқлик шароитида кун кечирмоқда.

Шунингдек, дипломат Шарқий ва Жанубий  Осиё давлатлари қашшоқликка қарши самаралаи кураш олиб бораётгани,  бироқ аҳолисининг 42 фоизи қашшоқликда ҳаёт кечирадиган Африка минтақасида бу борада илгари силжий бўлмаётганини ҳам айтиб ўтди..

Ўтган йилнинг октябрь ойида ўша вақтдаги БМТ бош котиби Пан Ги Мун сайёрамиздаги 800 миллион киши очликда, муҳтожликда яшаётганини айтган эди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

 

Яқинда Дубайда ноанъанавий боғ очилади.  У Қуръони карим мавзуларига бағишланади. Боғнинг қайси куни очилиши ҳозирча аниқ айтилмаяпти. Боғнинг экспонатлари муқаддас Китобда баён қилинган тарихий воқеалардан ташкил топади.

Шунингдек, Қуръон боғида ояти карималарда номи келтирилган меваларнинг тиббий фойдаларининг илмий асослари ҳам ёритилади.  Масалан, анжир, банан, жўхори, зайтун, саримсоқ, қовун, бодринг, седана, ясмиқ...

Шунинг билан бирга, Испания жанубидаги машҳур андалус боғларига асосланган ҳолда сунъий “ислом боғи” ҳам яратилади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади. 

 

Кеча, 8 сентябр куни кечқурун ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳлари Ватанга соғ-саломат қайтдилар.

Тошкент халқаро аэропортида зиёратчиларимизни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа давлат ва жамоат вазирлик ва ташкилот вакиллари кутиб олдилар.

Мазкур рейсда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ҳаж зиёратини амалга оширган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари борлиги қувонарли ҳол албатта. Уларнинг юзларида порлаётган қувонч, кўзларидаги севинч ёшлари бизни жуда қувонтирди. Мутасадди ташкилотлар томонидан фаҳрийларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, зиёратларини соғ-саломат амалга оширганликлари учун чўпон кийдирилди ва алвона гуллар тақдим этилди.

Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган шароитлардан миннатдорчиликларини билдирдилар. Жумладан, Тошкент шаҳридан уруш фаҳрийси Акромов Акмал ота шундай дейди: "Мана биз уруш фахрийларига Ҳаж ибодатини бажариш насиб этди. Анашундай муборак масканларда юртимиз тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини тилаб дуойи хайрлар қилдик. Бу кунни насиб этган Аллоҳ таолага шукурлар айтамиз хамда Президентимиз Шавкат Мирзиёевга мана шундай шароитларни яратиб бергани учун миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, ҳаж зиёратини ташкил етишда қатнашган ташкилот вакилларига каттакон раҳмат айтамиз".

“Мана бугун хаж зиёратини адо этиб, юртимизга эсон-омон қайтиб келдик. Бизларга шундай шароитларни ташкиллаштириб берган барча мутасадди ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз. Саудиа Арабистонида турли давлатлардан келган зиёратчиларни кўрдик. Уларга яратиб берилган шароитлар олдида бизники жуда юқори даражада. Бизларга бириктирилган транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилгани, меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилгани бизни жуда ҳурсанд қилди. Айниқса юртимиз ошпазлари томонидан тайёрланган лазатли таомлар, турли хил ширинликлар, мева маҳсулотлари ҳамда махсус тайёрланган торт улашилгани бизга жуда мамнун бўлди.” - дейди зиёратчи Мавлонова Муҳаббат.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8-24 сентябрь кунлари ҳожиларимизни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Қарши, Жидда-Наманган, ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ўзбекистонга олиб келиш режалаштирилган.

Ахборот хизмати

Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди.
Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди.

Тарвуз уруғлари – буйракда пайдо бўлган тошларга қарши мислсиз фойдали восита

Тарвуздан ташқари унинг уруғлари ҳам инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хоссаларга эга. Унинг уруғлари Хитой анъанавий табобатида асрлар давомида буйракда пайдо бўлган тошлардан халос бўлишда ишлатиб келинган. Тарвуз уруғлари бу хасталикка қарши фаол курашувчи ва яхши натижа берувчи калий ва магнийга бойдир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади.

Фойдалари ва тарвуз истеъмол қилиш

Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади.
Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир. Бундан ташқари тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг баландлигидан тарвуз юрак хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради.
Тарвуз қон таркибидаги рН миқдорини меъёрида сақлайди. Бир вақтнинг ўзида у қон томирларини ҳарқандай ёғ қуйқаларидан тозалайди.

Тарвузни қандай истеъмол қилиш лозим

Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Тарвуз организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади. Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича кунига истеъмол қилишимиз кераклигини билдиради.

Жалолиддин Нуриддинов

Иорданииялик бир одам ресторанга жуфти ҳалоли билан бирга кирди ва у ердан жуфтига ҳаром бўлиб чиқди. Аёл ҳаддан ортиқ очиққан эрига таомни келтирганларидан сўнг уни суратга олиб, суратни ижтимоий тармоқларда эълон қилмагунча қўл урмасликни тайинлади.

Эр-хотин кечки таомни пойтахтдаги энг ҳашаматли ресторанлардан бирида емоқчи бўлишган эди. Буюртма берганидан сўнг таомни ярим соатча кутиб қолишди. Бу вақт ичида эркакнинг очлиги янада зиёда бўлди.   

Тобора очиқиб бораётгани сабаб зарда қилаётган эркакни аёл тинчлантирмоқчи бўлди. Аммо ўртада жанжал чиқди ва эркак хотинига ажралиш ҳақидаги сўзни айтиб ташқарига чиқиб кетиб қолди.

 

 

 

Page 70 sur 264

Янгиликлар

Top