muslim.uz
Имом ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари (26-қисм)
Салафийлик аслида нима...?
Сўнги йилларда оммавий ахборот воситалари орқали ва кўплаб интернет сайтларида ҳамда баъзи аҳли илмлар орасида салафлар ва салафийлик ҳақида турли хил гап сўзлар тарқалмоқда. Аслида “Салаф” сўзи арабча сўз бўлиб луғатда “аввалгилар”, “аждодлар” ва “аввал яшаб ўтганлар” маъносини билдиради. Истилоҳда эса маълум бир даврга ва маълум бир инсонларга айтилади. Ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Замонни яхшиси менинг замонимдир, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замони, сўнг уларга яқин бўлганларнинг замонидир» - деб марҳамат қилганлар.
Мазкур ҳадисни далил қилиб аҳли сунна уламолари ушбу уч даврни “саодат асри” деб атайдилар. Ушбу уч даврда яшаган зотлар, шундай инсонлар эдики, уларнинг барчалари динда йўлчи юлдузлар каби эдилар. Улар барчалари инсонларга нисбатан адолатли, махлуқотларга эса меҳрибон, фақирларга нисбатан хайри саховатли, ожизларга нисбатан мурувватли, ёши катталарга ҳурматли, кичикларга шафқатли эдилар. У зотлар ҳеч кимга ва ҳеч нарсага қўллари билан ёки тиллари билан озор бермас эдилар. Ҳеч кимни токи куфри ва нифоқи аниқ бўлмагунча куфрда ёки нифоқда айбламас эдилар. Ва яна бир қанча фазоиллари бор эдики, уларни тил билан айтиб қалам билан ёзиб тугатиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам у зотларни салафи солиҳинлар дедилар.
Аммо охирги вақтларда салафлар номи билан салафийликни даъво қилувчи «сохта салафийлар» пайдо бўлиб, ўзларининг бўлмағур пуч ғоялари билан, ёшларимизни ўзларининг бузуқ ақидаларига жалб қилмоқда. Улар келтирган оят ва ҳадислар бир қараганда тўғридай кўринсада, аммо асли улар таъвил қилган маънони бермайди. Масалан Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда «Сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад алайҳис саломнинг йўли ва ишларнинг энг ёмони, янги пайдо бўлганидир, ҳар бир бидъат залолатдир» дейилган. Ушбу ҳадисда ислом гуёки янгиликка қаршидек, аслида эса ундай эмас. Аҳли сунна уламолари бидъатни бир неча турга булганлар, шундан бидъат ҳасана (яхши бидъат ) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат). Бунга далил қилиб Пайғабаримиз алайҳис саломнинг «Ким исломда бир яхши ишни бошлаб берса, унга ўша ишга амал қилганларнинг савобидан камаймасдан етиб туради, ким исломда бир ёмон ишни бошлаб берса унга амал қилганларнинг гуноҳидан камаймасдан етиб туради.» дейилган ҳадисини келтирадилар. Бунга мисол қилиб ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу таровеҳ номозини жам қилиб ўқиш ёки Абу Бакр Сиддиқнинг Қуръони каримни жам қилиши ёки ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуни жумъа кунидаги иккинчи азонни қўшишини далил қиладилар. Сохта салафийлар эса мавлуди шарифни инкор қиладилар. Ваҳоланки, мавлуди шарифда соловатлар жўр бўлиб айтилади, ўқигувчини ҳам эшитгувчини ҳам ихлоси этиқоди мукаммаллашади.
Шундай экан азизлар! Ҳар қандай хабарни ёки бирон-бир Ҳадисни эшитиб, ундан хулоса чиқаришга ва уни шарҳлашга шошилмаслик керак. Ишончли уламоларимизнинг ёзган шарҳларига асосан ўзимизда тушунча ҳосил қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Йулдошев Баҳриддин
Пастдарғом тумани
"Эшонхужа" жоме масжиди имом хатиби
Австралия мусулмонларининг қувончи: масжидлар очилди
Сидней масжидлари COVID-19га қарши жуда узоқ изоляциядан кейин намозхонларни кутиб олиш учун ўз эшикларини очгандан кейин жума куни ҳамма қувонч ҳиссига тўлди.
Лакембе ва Кабраматте масжидларини бошқараётган Ливан мусулмонлар уюшмасининг бошқарув кенгаши аъзоси Маен Аклнинг айтишича," тасаввур қилганингиздек, жамоа бундай қарорни кутиб турган эди", - хабар бермоқда The Guardian.
"Мўминларнинг қалби уларнинг ибодат жойлари билан боғлиқ бўлиб, кўпроқ даражада ислом жамоаси билан бир кунда беш вақт намоз ўқишга тўғри келади ва масжидни Аллоҳнинг уйи деб билади", - дейди у.
Islam.ru хабар беришича, Лакембе масжиди фақат эмланган одамлар учун очишга қарор қилган бўлса-да, бошқа масжидлар эмланган ва эмланмаган намозхонларни қабул қилгунга қадар икки ҳафта кутишга қарор қилди.
Аввалроқ Австралия фатво Кенгаши коронавирус вакциналари ҳақида фатво бериб, унда Pfizer ва AstraZeneca вакциналари мусулмонлар учун ҳалол деб эълон қилинган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Расулуллоҳнинг суннатларида дунё ва охират учун фойдалар бор (5-қисм)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Қайси бирингиз ётоғига ётса, изорининг ички тарафи билан тўшагини қоқиб юборсин. Зеро, у ўзидан кейин тўшагига нима кирганини билмайди. Сўнгра бундай дейди: “Роббим! Номинг ила ётдим ва Сен ила тураман. Агар жонимни олсанг раҳм қил. Агар жонимни юборсанг (яъни, уйғонганда руҳи қайтарилиши) уни солиҳ бандаларингни сақлаганингдек асра” (Имом Бухорий ривояти).
Инсон ухлаш учун ётар экан, унинг танасидаги турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар танадан кўрпага ўтади. Ушбу зарарли ҳужайралар турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Ғарб олимлари ушбу ҳужайралар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, касалликлар келтириб чиқаришини аниқладилар.
Ушбу муаммони бартараф этиш йўлларини бир неча йиллар давомида изладилар. Энг кучли тозалаш воситаларини ишлатиб, кўрпани ювдилар. Лекин ундаги зараркунанда ҳашаротлар қимир этгани ҳам йўқ. Охир оқибат кўрпани қўл билан уч марта қоқиб кўришди. Натижада, ўлик ҳужайра ва бошқа паразитлардан асар ҳам қолмади.
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Даврон НУРМУҲАММАД
Уламоларнинг Тошкент шаҳрига ташрифи давом этмоқда
Бугун, 18 октябрь муҳтарам уламолар аср намозига қуйидаги масжидларга ташриф буюрaди
1. Ҳомиджон домла Ишматбеков Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” масжиди.
2. Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шайхонтоҳур тумани “Ҳувайдо” масжиди.
3. Муҳаммадайюб домла Ҳомидов Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Юнусобод тумани “Юнусобод оқтепа” масжиди
4. Алижон қори Хайдаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Юнусобод тумани “Камолиддин Ориф Ал Бухорий” масжиди
5. Абдулҳаким домла Матқулов Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Мирза Ғолиб” масжиди
6. Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Тошкент шаҳар “Мирза Юсуф” масжиди имом-хатиби Олмазор тумани “Қаффол Шоший” масжиди.
7. Жалолиддин домла Ҳамроқулов Тошкент шаҳар “Новза” масжиди имом-хатиби Мирзо Улуғбек тумани “Холмирза” масжиди
8. Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби Миробод тумани “Валихўжа ўғли Норхўжа” масжиди
9. Исоқжон домла Бегматов Тошкент шаҳар “Имом Термизий” масжиди имом-хатиби Чилонзор тумани “Тинчлик” масжиди
10. Яҳёхон домла Абдураҳмонов “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Бектемир тумани
“Хутон” масжиди
Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати