muslim.uz
Иқтисодий ислоҳотларимизни халқаро ҳамжамият эътироф этмоқда
Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсин, 30 йилдирки тинчлик-осойишталик, мустақиллик неъмати ила яшаб келмоқдамиз. Ушбу муддат ичида ватанимиз эришган ютуқлар, қўлга киритган зафарлар кўлами, эътирофини жаҳон жамоатчилиги тан олиб бораётгани сир эмас.
Бугун жамиятимизнинг турли соҳаларида бўлгани каби иқтисодий соҳада амалга оширилган кўламли ислоҳотлар ва унинг натижасида қўлга киритилган улкан ютуқлар барча юртдошларимизни қувонтирмоқда. Бу ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Ана шу ислоҳотлар самараси ўлароқ, улуғ саодатки, фарзандларимизнинг иқтисодий мустақиллиги ва ҳеч кимга қарам бўлмаслиги туйғуси бизларга юксак ишонч бериб, қалбларимизни ғурур-ифтихорга тўлдириб келмоқда.
Шубҳасиз, диёримиз бугун дунёдаги энг тинч ва обод, иқтисодий салоҳияти тобора ўсиб бораётган юртлардан бири бўлиб турибди. Бундай улуғ инъомнинг қадрига етиш, ватан корига яраш, шу масканда яшаётган ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Бугун халқимиз хаёлан ўтган кунларини эслаб, юртимизда халқ манфаатлари йўлида амалга оширилаётган кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишларининг амалий натижасидан хурсанд бўлиб, юртимизнинг бугунги кунига ҳавас билан боқиб, истиқлолимизнинг азиз неъматига шукроналар айтмоқда.
Ўзбекистонда бундан 4 йил аввал иқтисодий соҳада ўта муҳим ва зарур ислоҳотлар бошланди. 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бош устувор ҳужжати ҳисобланган Ҳаракатлар стратегияси асосидаги мазкур янгиланишлар бугунги кунга келиб дастлабки натижалари ва қатор устунликларини намойиш этмоқда. Буни ўтган 4 йиллик муддат давомида эришилган натижа ва самарадорлик мисолида ҳам кўриш мумкин.
2019 йилда Халқаро валюта жамғармасининг асосий статистик маълумотлар платформаси – “Халқаро молиявий статистика” тизимида Ўзбекистон Республикаси саҳифаси очилди. Натижада халқаро ҳамжамият, халқаро ташкилот ва молиявий институтларнинг Ўзбекистонга муносабати ўзгариб, олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.
2020 йилда Ўзбекистон Open Data Inventory (ODIN) – Очиқ маълумотлар рейтингида 63 балл тўплаб, жаҳон бўйича 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Очиқ маълумотлар рейтингида Ўзбекистон Осиё давлатлари орасида энг катта ўсиш кузатилган мамлакат бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича бира-тўла 125 ўринга юқорилади.
2018 йилда халқаро суверен рейтингни олиш ва мамлакат инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида Standard and Poor’s, Moody’s, Fitch, JР Morgan and Chase каби халқаро молия институтлари ва рейтинг агентликлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Fitch Ratings” ташкилоти: “Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлик ва ўсиш истиқболларини яхшилашга, шунингдек, давлат томонидан катта даражада назорат қилинадиган иқтисодиётда институционал ва бошқарувдаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган улкан ва кенг қамровли ислоҳотлар дастурини амалга оширишга киришди”, дея эътироф этди.
2020 йилда Ўзбекистон биринчи марта Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари бўйича меъёрий чекловлар индексига киритилди ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун иқтисодиётнинг очиқлиги бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи ўринни эгаллади.
2018 йилда аҳолига банк хизматларини кўрсатишда, жумладан валюта олди-сотди операцияларини амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банкларида нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилди, тижорат банклари томонидан аҳоли гавжум жойларда, жумладан, туристик зона, аэропорт, вокзал ва бозорларда “24/7” режимида ишловчи аввал мавжуд бўлмаган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилди.
2019 йилда валютани тартибга солиш соҳасидаги илғор халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. “Иқтисодий эркинлик индекси – 2020” (Index of Economic Freedom) рейтингида юртимизнинг 26 поғона кўтарилгани ислоҳотларимиз халқаро майдондаги яна бир эътирофи бўлди, десак, адашмаган бўламиз.
Қуръони каримда марҳамат қилинади: “Ва аммо Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, дея марҳамат қилган. Аллоҳ таолонинг неъматларини сўзлашлик ва неъматларни эътироф қилишлик шукрдир. Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Кимки озига шукр қилмаса кўпига ҳам шукр қила олмайди. Кимки инсонлардан миннатдор бўлмаса Аллоҳга шукр қила олмайди. Аллоҳ таолонинг неъматларини сўзлашлик шукрдир, гапиришни тарк қилиш эса ношукрликдир”, дедилар (Зуҳо сураси, 11-ояти).
Бизларга берилаётган неъматларни изҳори, шукронаси ҳамда неъматларни сўзлашга бўлган Аллоҳ таолонинг амри ўлароқ айтиш мумкинки, мамлакатимизда иқтисодий соҳада кўплаб эътирофга лойиқ ва халқимиз ўз ҳаётида ҳис қилаётган ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Халқимизда бир ажойиб мақол бор: “Ортингга қараб, бугунга боқиб шукр қил, олдинга қараб фикр қил”. Шукроналик ҳисси эртанги эзгу ишларимизга замин ҳозирлайди. Демак, ҳаммамиз, ҳар биримиз масъулият ва фидойилик билан меҳнат қилсак, янги муваффақиятлар бизники бўлади, юртимиз янада гуллаб яшнайди. Ватан обод бўлади, болаларимиз бахтли бўлади. Зеро, Ватанимиз ободлиги, фарзандларимиз саодатидан ортиқ бахт борми?
Яратганга шукр қилиб яшашимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман, борди-ю, ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”, –дейди (Иброҳим сураси, 7-оят). Ушбу ояти карима юқоридаги фикрларимизга далил бўлиб, неъматларга шукрона қилишимиз, неъматларни зиёда бўлишининг асосий сабаби эканини таъкидлайди. Юрт тинч бўлса, тараққиёт-ривожланиш бўлади, халқимиз меҳнат қилиб, ризқини териб яшайди. Шунинг учун ҳам бу неъматларнинг қадрига етишимиз лозимдир.
Аллоҳга ҳамду сано айтиш, Унинг неъматлари шукрини адо этиш банда учун ҳам ибодат, ҳам унга берилган катта мукофотдир. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларининг бирида: “Аллоҳ таоло бандага каттами-кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, деганлар.
Раҳматуллоҳ УСМОНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакили,
вилоят бош имом хатиби
Вақф хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг (видео)
"Вақф" хайри жамоат фонди томонидан ўтган олти ой давомида 11 293 272 343 сўм хайрия сифатида сарфланган.
2021 йил 1 январдан 30 июнь санасига қадар, фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 315 999 344 сўм келиб тушган.
Фонд ҳисоб рақамларидан ўтган 6 ой давомида 17 395 090 948 сўм, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 21 403 394 440 сўм сарфланган.
Бундан ташқари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 110 122 095 сўм йўналтирилган.
Диний-маърифий соҳадаги эзгу ташаббуслар ва улкан ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори
Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида юртимизда дин ва эътиқод эркинлиги борасида жуда кўп ишлар қилинди. Сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий жабҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгаришлар, янгиликлар амалга оширилмоқда. Буни барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.
Республикамизда яшаётган турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтириш борасидаги ишлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак эътироф этилаётгани мазкур йўналишдаги сиёсатимиз тўғри ўзанда еканидан далолатдир.
Жорий йил 5-июл куни давлатимиз раҳбари диний-маърифий соҳадаги езгу ташаббуслар ва улкан ислоҳотларнинг мустаҳкам пойдевори бўлмиш янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан виждон еркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари, имтиёзлари ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилди.
Жумладан, қонун билан диний таълим муассасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби, диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш каби талаблар бекор бўлди.
Шунингдек, унда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари тубдан енгиллаштирилди. Хусусан, диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилди. Диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланди ва тақдим етиладиган ҳужжатлар сони қисқарди. Шу билан бирга, ендиликда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши ва диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой етиб белгиланди.
Қадимдан заминимизда миллат ва элатлар бир-бирига елкадош бўлиб яшаб келган. Шунинг учун хурсандликда ҳам, тўй-у маъракада ҳам кўп миллатли халқимиз бир-бири билан ҳамкор-у ҳамжиҳат бўлган. Юртимизда яшовчи турли дин вакилларига диний маросимларини ўтказиши ва мамлакат ҳаётида фаол иштироки учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Янги таҳрирдаги қонун бу борада ҳам мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Қонунни тайёрлашда тегишли халқаро меъёр ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари пухта ўрганилиб, улардаги асосий қоида ва тамойиллар инобатга олинди.
Юртимизда тарихан шаклланган анъана, урф-одат ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда, қонунда ҳамкорларимиз — Европа Кенгашининг Венеция комиссияси, Йевропада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси каби нуфузли халқаро тузилмалар експертлари томонидан берилган тавсиялар ўз аксини топди.
Қонундаги принсипиал янгиликлар ҳақида гапирганда, улар диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида, аввало, ҳар бир инсоннинг виждон эркинлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишига, ҳуқуқни қўллаш амалиётига аниқликлар киритишига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этиш лозим.
Дарҳақиқат, ислом дини аввал бошдан бошқа дин вакилларига ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатган. Ислом ўзидан олдинги самовий динларни эҳтиром қилиш билан чекланмай, ўша дин аҳлларига чексиз мурувват кўрсатган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини қонун билан мустаҳкамлаб қўйган. Aсрлар давомида бу қоидаларга амал қилиб яшаган мусулмонлар орасида яшайдиган аҳли зиммага мурувват кўрсатиб, бутун инсониятга ўрнак бўлди.
Aллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва дин вакилларига яхши муносабатда бўлишга буюради ва уларга нисбатан адолатли бўлиш лозимлигини таъкидлайди. Жумладан, самарқандлик фақиҳ Aбу Лайс Самарқандий “Баҳрул улум” китобида ушбу оят тафсирида: “Ўзга дин вакиллари билан борди-келди қилинг, улар билан адолатли муомала қилинг”, деб қайд қилган. Мовароуннаҳрлик машҳур муфассир Aбул Баракот Насафий “Мадорикут танзил” асарида мазкур оят шарҳида: “Ўзга дин вакилларига еҳтиром кўрсатинг, уларга сўз билан ҳам, иш билан ҳам яхши муомалада бўлинг”, деб баён етган.
Қайси жамиятда диний бағрикенглик тамойиллари ҳаётда ўз талқинини топса, ўша жамиятда ўзаро ҳурмат ва самимият барқарор бўлади, барча инсонлар тинч ва осойишта ҳаёт кечиради.
Aйни кунларда дунёда геосиёсий рақобат тобора кучайиб, айрим кучлар томонидан халқлар онгига эгалик қилиш орқали турли дин вакиллари ўртасида ўзаро низо ва нифоқ келтириб чиқариш, мамлакатнинг куч-қудратини камайтириб, ҳудудни ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий томондан ўз таъсир доирасига олишга уринишлар кучаймоқда.
Ҳозир жаҳонда юз бераётган диний тоқацизлик ҳолатлари бошқа дин вакилларига ўта муросасизлик, бир дин ичидаги можароли муносабатлар ҳамда дунёвий тузумга қарши кураш ёки халқаро даражадаги қарама-қаршиликлар билан боғлиқ бўлиб турибди.
Ислом доимо барча дин ва еътиқод вакилларини адолат ўрнатишда, хавфсизликни таъминлашда ва бегуноҳ одамлар қони тўкилишининг олдини олишда ҳамкорлик қилишга чақиради.
Ислом дини мусулмонларни ўз диндош биродарларига ва барча инсонларга яхшилик, меҳр-мурувват қилишга чорлаш билан бир қаторда, ўзаро тинчлик ва тотувликда бўлган бошқа дин вакилларига ҳам яхшилик қилиб, меҳр-шафқатли бўлишга буюрган.
Хулоса шуки, ушбу янги таҳрирдаги қонун инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган, диний соҳада умумеътироф етилган ҳуқуқ ва эркинликлар, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистонда динлараро муносабатлар шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олгани билан янада аҳамиятлидир.
Aллоҳ таоло диёримиздаги дин ва эътиқод эркинлиги борасидаги эзгу ишларни янада бардавом айласин, бутун дунёда юртимизнинг мақоми ва нуфузини зиёда қилсин.
Усмонхон AЛИМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Салафийларнинг Аллоҳ таолони моҳиятда яратилган нарсаларга ўхшатишлари (видео)
Мамлакатнинг маданий-маърифий тараққиёти асоси
Қонун жамиятда адолат, тенглик ва маданий-маънавий муносабатлар асоси ҳисобланади. Содда қилиб айтадиган бўлсак, қонун бу – маданиятли ҳаётни маданиятсиз ҳаётдан ажратадиган воситадир. Қонун инсоний жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш учун замин яратади.
Қонун мамлакат фуқаролари томонидан демократик давлатда қабул қилинган тариб-тамойил бўлиб, барча жамият аъзолари унга бўйсуниши мажбурийдир. Ҳар қандай давлат, жамият тараққиёти, халқнинг маънавий-маърифий юксаклиги — қонун устуворлигига риоя қилинишига боғлиқ.
Ўзбек давлатчилиги тарихида қонун устуворлигига катта эътибор берилиб келган. Масалан, XIV-XVI асрларда Темурийлар давлатида “Темур тузуклари” салтанат Конституцияси вазифасини бажарган. Алишер Навоийнинг ёзишича, Амир Темур ўз ўғли Мироншоҳни сўроққа тортиши, шунингдек, Султон Ҳусайн Бойқаро устидан бир кампир даъвоси асосида суд мажлисига чақирилиши ва суд қарорининг қабул қилиши ушбу давлатда қонун устуворлигидан далолат беради.
Мамлакатимизда ҳам қонун устуворлигини таъминлашга кенг эътибор қаратилмоқда. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бир қатор ҳаётий зарурат ва халқаро талабларга жавоб берадиган қонунлар қабул қилинди. Мазкур қонунлар қишлоқ хўжалиги, тижорат, саноат, ташқи ва ички сиёсат, виждон эркинлиги бўйича мамлакатни катта ютуқлар сари йўллади. Фуқаролар учун турли соҳаларда эркин фаолият олиб бориш йўлларини очиб берди.
Виждон эркинлиги ҳақидаги қонун давлатнинг ички сиёсати, демократик тамойиллар ва бағрикенгликка асосланганлиги билан аҳамиятлидир. Бир томондан диний ташкилотларнинг кенгайиб бориши ва диний таълимотлардан сиёсий ва ғаразли мақсадлар учун фойдаланишдан келиб чиқаётган фаолиятлар сабабли бир қатор муаммолар юзага келди. Натижада, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги лойиҳаси инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда барча халқаро инсон ҳуқуқлари бўйича қабул қилинган нормаларга ҳамоҳанг тайёрланиб, қабул қилинди.
Қонундаги янги ўзгаришлар қуйидаги муаммоларни ечиш бўйича ижобий роль ўйнайди: Динни сиёсийлаштириш ва шу асосда диний партиялар ва гуруҳлар пайдо бўлишининг олдини олиш, экстремистик гуруҳларнинг ғоявий ва амалий фаолиятлари йўлини тўсиш, миссионерлик фаолиятини қонун доирасида назорат қилиш, диний экстремистик гуруҳлар томонидан интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали олиб борилаётган фаолиятларни назорат қилиш ҳамда бошқа кўп муҳим масалаларни қамраб олади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун демократик нормалар ва халқаро қабул қилинган меъёрларга мувофиқ тузилган. Мазкур муҳим ҳужжат Ўзбекистон учун тарихий аҳамиятга эга.
А.Жўзжоний,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори.