muslim.uz

muslim.uz

Макка ва Мадинадаги Исломнинг муқаддас жойлари хавфсизлик хизматларига юзлаб аёл зобитлари хизмат қилишга киришди.
Жумладан, Пайғамбар алайҳиссалом масжидида фақат аёллардан иборат 113 нафар ҳарбий хизматчининг бир қисми жойлаштирилган. Офицерлар масжидда хавфсизлик, қонун ва тартибни таъминлаб, 18 нафар ходимдан 4 сменада навбатчилик қилишади.

Офицерларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратилади. Саудия ҳарбий хизматчилари кенг бичимли шим ва тизза бўйи туник ҳамда берет, қора рўмол ва қора тўқимачилик ҳимоя ниқобидан иборат мокко рангли форма кийишган, дея хабар бермоқда IslamNews ArabNewsга таяниб.

27 ёшли офицер Ханан ал-Рашидийнинг сўзларига кўра, у 8 ойдан бери армияда бўлиб, инсонпарварлик сабабларга кўра хизматга қўшилган. Ал-Рашидий: "Мен учун Пайғамбар масжидида ишлаш ва Аллоҳнинг меҳмонларига хизмат қилиш шарафдир", дейди.

– Бу аёлларнинг даври. Энди аёллар армияга қўшилиб, узоқ вақтдан бери ишлашни истаган бошқа секторларда ҳам фаолият юритиши мумкин", - дейди Рим. 27 ёшли Рим Ал-Маҳжуб 6 ойдан бери Мадинада ҳарбий хизматни ўтайди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

mercredi, 05 mai 2021 00:00

ФАРҚ

Ливиялик олим доктор Алий Саллобий ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтириб берибди:
1. Ҳақиқий мусулмон ўз иймони билан машғул бўлади.
Радикал мусулмон бировларнинг иймони билан машғул бўлади.

2. Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

 

Мирзо Кенжабек

 Рамазонда мисвок ишлатиш мумкинми?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазонда ва бошқа кунларда рўзадор бўлинганда мисвок ишлатиш мумкин. Чунки мисвок ишлатиш ҳар бир намоз, балки ҳар бир таҳорат учун суннати муаккададир. Саҳиҳ ҳадисларда келганидек, мисвок оғизни покловчи, Парвардигорни рози қилувчидир. Уни рўза пайтида ҳам, рўзадан бошқа пайтда ҳам ишлатиш даркор. Рўзада ишлатиш рўзани бузмайди. Баъзи Шофиъий мазҳабидаги уламолар уламолар рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Парвардигори олам учун мушки анбардан ҳам яхшироқ эканлиги ҳақидаги ҳадисга асосланиб, пешиндан сўнг мисвок ишлатмагани маъқул, дейишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам рўза ҳолатларида мисвок ишлатишни асло тарк қилмаганлар. Жумладан, Имом Бухорий, Термизий ва Абу Довуд Омир розияллоҳуу анҳунинг гапларини келтирадилар: “Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб-саноғига, ҳисоблаб-ҳисобига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман”. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок ишлатишни рўзадорнинг энг афзал хислати, деганлар.

Лекин, мисвок ишлатганда милклар қонаса, ёки оғизга мисвок таъми сезилса, уни ютиб юбориб бўлмайди. Рўза очилиб кетиши мумкин. Бунга диққат қилиш керак.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Рамазон ойи муносабати билан Тошкент туманидаги "Абдуллоҳ ибн Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Ғуломиддин домла бошчилигидаги саховатпеша инсонлар тумандаги 400 нафарга яқин эҳтиёжманд оилага жами 370 000 000 сўмлик 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 70 000 000 сўм нақд пулни хайрия тариқасида тарқатишди.

Бундай хайрия ва саҳоват ишлари Рамазони шарифнинг ҳар кунида бўлмоқда, яхшилар сафи бунданам кўпаяверсин!

Буюк Парвардигорнинг: «Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилингиз!» (Мунофиқун сураси, 10-оят), сўзига лаббай деб жавоб бераётган эҳсон соҳибларининг ажрларини кўпайтириб, Ўзи ваъда қилганидек: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир» (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят), улуғ савоблар берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими

 

Одамнинг кўнглини кўтарадиган, унинг ҳаётига мазмун бағишлайдиган амаллар кўп. Бу амалларнинг ҳар бирининг ҳикмати ўзгача. Бироқ булар орасида эзгу амаллар алоҳида ўрин тутади. Айниқса, Буюк Парвардигорнинг: «Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилингиз!» (Мунофиқун сураси, 10-оят), сўзига лаббай деб жавоб бераётганларнинг даражалари улуғ бўлади.

“Рамазон акцияси” доирасида хайрия тадбирлари давом этаётгани ҳақида хабарлар бериб боряпмиз. Ана шундай эзгу ишладан бири бугун Тошкент туманида давом эттирилди.

Ҳудуддаги “Сарке” ва “Маданият” мҳаллаларида яшовчи 50 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 620.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу ишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Тошкент туманидаги “Мирхалил ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла бош қўшиб, саховатпеша ҳомийларни жалб қилди.

Аллоҳ таоло эҳсон соҳибларининг ажрларини кўпайтириб берсин. Уларга Ўзи ваъда қилганидек: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир» (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят), улуғ савоблар берсин.

ЎМИ матбуот хизмати

Янгиликлар

Top