Янгиликлар

Ғаройиб ойнаванд масжид

Австралиянинг Ньюпорт шаҳрида дунёдаги энг ғаройиб масжидлардан бири қурилиш арафасида. Эътиборли жиҳати, ушбу масжиднинг ичкариси, ташқаридан кўриниб туради яъни масжид ойнаванд кўринишда қурилади.

Масжид архитектори Гленн Мёркатнинг  айтишича, У янги масжид борасида фикр билдирганда, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Масжиднинг ўзига хослиги – жоме замонавий ва ноодатий кўринишда бўлади. Ҳозирда барча соҳалар тараққий этиб боряпти. Жумладан, архитектура соҳаси ҳам жуда жадаллаб кетди. Шунинг учун масжидлар ҳам одатий ва анъанавий бир хил кўринишда эмас, балки замонга қараб кўркам ва қулай, янги архитектура лойиҳалари асосида қурилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Қурилиши режалаштирилаётган мазкур масжидга мусулмонлар ибодат қилиш учун, бошқа дин вакиллари эса ноодатий архитектура асосида қурилган жоме гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун ташриф буюришади”.

Эслатиб ўтамиз, мазкур масжид келаси йили қуриб битказилиши режалаштирилган.

Илҳом МАЪРУПОВ

таржимаси

Read 5063 times

Янгиликлар

Top