2016 йил 20 – 21 август кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан умумхалқ хайрия ҳашари уюштирилди.
Ҳашарда барча таълим муассасалари раҳбариятлари, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар уюшқоқлик билан фаол иштирок этдилар.
Ҳашарда таълим муассасалари ўқув хоналари, ётоқхона, ошхона, маданият ва спорт мажмуаси, ахборот ресурс маркази, таълим муассасаларининг ички ва ташқи ҳовлилари супурилди. Атрофдаги маиший чиқиндилар тозаланди. Жумладан, таълим муассасалари биноларининг олди ва ёнидан ўтган пиёдалар йўлаклари супурилди, ариқлар тозаланди.
Шунингдек, таълим муассасалари талабалари яқин атрофдаги маҳаллаларга бориб, маҳалла кўчаларидаги ободонлаштириш ишларида қатнашишди ва маҳалла ҳудудидаги ёрдамга муҳтож оилалар ва кексалар ҳамда уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳовлиларидаги ободонлаштириш ишларида кўмаклашишди.
Шунингдек, “Назарбек” талабалар турар жойида ҳам ҳашарга барча ходимлар жалб қилиниб, улар иштирокида ҳашар ўтказилди. Ётоқхона биносининг ички ва ташқи қисмлари, намозхона, йўлаклар ва барча хоналар тозаланди. Ҳовли атрофи, бинонинг орқа қисмлари тозаланди.
Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими