Янгиликлар

Имомларимиз Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил кўкрак нишони соҳиби

30 август куни Самарқанд вилояти бўйлаб жойларда «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонига муносиб кўрилган номзодларнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ватанимиз истиқлолининг 25 йиллигини кенг нишонлаш муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро дўстлик ва тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларимизни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган ушбу кўкрак нишони номзодларга вилоят ҳокими, шунингдек, бунга вакил қилинган бошқа шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилди.

Таъкидлаш лозимки, юртимизда виждон эркинлиги таъминланганининг юксак намунаси сифатида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан таъсис этилган ушбу кўкрак нишонига муносиб кўрилганлар орасида диний соҳа ходимларининг борлиги қувонарлидир. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги тизимида хизмат кўрсатаётган қатор дин ходимлари ҳам ушбу кун кўкрак нишони тақдим этилганлар қаторидан жой олдилар. Жумладан:

Нуриддинхон Исламов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби;

Зайниддин Эшонқулов – вилоят вакили ўринбосари, Имом Бухорий жоме масжиди имом хатиби;

Шоди Ҳақбердиев – Ургут туман бош имом хатиби;

Аминжон Холбобоев – Ургут туман “Чўбин” жоме масжиди мутаваллиси;

Жаҳонгир Хотамов – Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Мўмин” жоме масжиди имом хатиби;

Хайрулло Дўстмуродов – Каттақўрғон шаҳар бош имом хатиби;

Иззатулла Бойқобилов – Қўшработ туман бош имом хатиби;

Ғани Абиев – Қўшработ туман “Домла Омонулла Охун” жоме масжиди имом хатиби;

Нодира Ибрагимова – Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат маркази” мутахассиси, Боғишамол маҳалла отинойиси.

30 августнинг ўзида кечга яқин вилоят вакиллиги биносида кўкрак нишонга лойиқ кўрилганларни қутлаш маросими ўтказилди.

«Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» кўкрак нишонига лойиқ кўрилган юртдошларимизнинг барчаларини табриклаган ҳолимизда, келгусида юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида янада кўплаб ишларни амалга оширишларига тилакдошмиз.

 

 

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги

 

 

Read 5880 times

Янгиликлар

Top