Миллий бойлигимиз – пахтани неъмат билиб, уни ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан тезроқ териб олиш ишларга тарғибот қилиш билан бирга ўз ҳиссаларини қўшиб ибрат бўлиш мақсадида Бекобод шаҳар “Оқ Масжид” жоме масжиди жамоасининг 40 нафар ташаббускорлари 2016 йил 26 сентябрь куни Бекобод туманидаги “Нодирбек Бобурбек агро файз” фермер хўжалиги пахта даласига ҳашарга чиқдилар.
Теримда иштирок этаётган ҳашарчилар “Оқ масжид” жоме масжиди жамоаси ташаббусидан ҳайратланганликларини яшира олмадилар. Бу ҳолат уларнинг шижоатига шижоат қўшганини изҳор этдилар.
ЎМИ Масжидлар бўлими