Янгиликлар

БААда китобхонликни оммалаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди

Бирлашган араб амирликларида китоб мутолаасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Энди давлат хизматчилари ҳам иш вақтида китоб мутолаа қилишлари мумкин.

Қайд этиш керакки, қонунга кўра энди савдо марказларидаги кофехоналар ўз мижозларига босма нашрларни ўқиш учун таклиф этишлари шарт. БАА оммавий ахборот востиалари хабарларига кўра, бу қонун “инсоний бойликлар ривожини қўллаб-қувватлаш” ва “БААнинг минтақадаги намунавий мамлакат образини мустаҳкамлаш” мақсадида қабул қилинди.

"Биз мутолаа ҳар бир фуқаро учун кундалик одат бўлиб қолишини хоҳлаймиз”, дейди БАА Бош вазири ўринбосари ва Дубай амири Муҳаммад Бин Рашид ал- Мақтум.

Muxlis.uz

Read 4611 times

Янгиликлар

Top