Жидда шаҳри
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти Жидда шаҳридаги қароргоҳида шу йилнинг 23–24 ноябрь кунлари Ташкилот тасарруфидаги исломий эшиттиришлар ассоциациясининг Бош котибияти ижроия кенгашининг III йиғилишини ўтказишга мезбонлик қилади. Мазкур йиғилишда Саудия Арабистони ахборот ва маданият вазири, Исломий эшиттиришлар Ассоциацияси ижроия кенгаши раиси Одил Торифий, Исломий эшиттиришлар Ассоциацияси Бош директори Муҳаммад Солим Валад ва ИҲТнинг бош котиби Доктор Юсуф Усайминлар маъруза қилади.
Йиғилишда Ассоциациянинг қўлга киритган ютуқлари, келгусидаги режалари ҳамда ҳозирги таҳликали вазиятда исломий эшиттиришларнинг ислом оламига боғлиқ бўлган иш режасини такомиллаштиришга қаратилган масалалар ўрганиб чиқилади.
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси
И.Аҳмедов тайёрлади.