Дубай метросининг 4та бекатида smart-дўконлар ишга тушди. Ушбу лойиҳани "Ittisolot" телекоммуникацион оператор ва Дубай транспорт-йўл қўмитаси ишга туширди.
Ҳар бир smart-дўконга ҳажми 9 метр квадрат бўлган 3D -интерактив дисплей ўрнатилган бўлиб, ундаги товарлар озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат. Харидорлар маҳсулотларни танлаб виртуал саватчага соладилар ҳамда пластик карта орқали тўловни амалга оширадилар. Шунингдек, маҳсулотларни кўрсатилган манзилга вақтида етказиб бериш хизматини ҳам амалга оширадилар.
ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими