Янгиликлар

Сурияда мобил мактаб иш бошлади

Сурияда ажойиб лойиҳа иш бошлади – мамлакат жанубида жойлашган қочоқлар лагерида ғилдиракли мактаб номли лойиҳа фаолият олиб бормоқда.

Ушбу дастурни амалга оширишдан мақсад 5 йил давомида Сурия ҳудудида давом этаётган уруш туфайли болалар ўқишдан ортда қолишмоқда, ана шу бўшлиқни нисбатан бўлса ҳам тўлдиришдир. Ғилдиракли кўчиб юрувчи мактаб – автобус ичини мактаб хонаси сингари жиҳозлаб, парта ва доска ўрнатиб, дарс ўтишдир. Бу ерда ўқувчиларга керакли ўқув анжомлари ва китоблар берилади.
Ҳозирда бундай автобус мактаблар 2  дона, келгусида уларни сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Моҳира Зуфарова,

Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси 

Read 4922 times

Янгиликлар

Top