Янгиликлар

Ғалаба муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Рамазон ҳайити” муносабати билан ўтказилган футбол мусобақаси ўзига хос янгиликка айланди.

2017 йилнинг 2 август куни мусбоқанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўринни  “Ҳазрати Имом” жамоаси;

2-ўринни  “Дўстлик”жамоаси;

3-ўринни “Мовароуннаҳр” жамоаси қўлга киритди.

Мусобақалар якунида қуйидаги ўйинчилар тақдирланди:

Энг яхши дарвозабон – Жамшид Анорбоев (ТВИ)

Энг яхши ҳимоячи –Адҳам Турсунов (ТВИ)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Ойбек Бобоев (ЎМИ)

Энг яхши ҳужумчи – Қанот Қутибаев (ТВИ)

Энг яхши мураббий – Илёс Аҳмедов (ЎМИ)

Энг ёши улуғ ўйинчи – Исмоил Расулбеков (ЎМИ)

Энг кўп тўпурар – Баҳриддин Парпиев ("Нашриёт")

Энг иродали жамоа – "Дўстлик"

Энг жонкуяр мухлис – Бахтиёр Ҳожибоев

Энг чиройли гол соҳиби – Ҳусниддин Ғуломов (ЎМИ)

Шунингдек, финал якунида мусобақага мезбонлик қилган "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти томонидан барча жамоаларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар тпоширилди.

Эслатиб ўтамиз: “Мустақилликнинг 26 йиллиги” муносабати билан ўтказиладиган мусобақага Тошкент шаҳар вакиллиги мезбонлик қилади.

 

ЎМИ ахборот хизмати

Read 5122 times

Янгиликлар

Top