Янгиликлар

Ислом маданияти маркази ўз фаолиятини қандай олиб боради?

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 572-сонли “Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонда Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказ Президентнинг 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилди.

Белгиланишича, Марказ юридик шахс бўлади ва Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Марказ ишчиларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари учун назарда тутилган иш ҳақи ҳажмлари ва меҳнатни рағбатлантириш шароитлари қўлланилади.

Марказга директор раҳбарлик қилади (Ш.Ш.Миноваров), у Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади. Директор ўринбосарлари Марказ раҳбари томонидан тайинланади.

Марказ Васийлик кенгаши бир йилда камида 1 маротаба чақирилади. Кенгаш:

  •  Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга юклатилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашади;
    •  Марказ харажатларининг йиллик сметасини тасдиқлайди;
    •  директорнинг Марказ фаолияти бўйича ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;
    •  марказ томонидан чиқарилувчи нашрлар ва у томонидан кўрсатиладиган хизматларга нархлар ҳамда тарифлар ўрнатади ва бошқалар.

Марказ қошида музей ва кутубхона фаолият кўрсатади. Музей буюмлари ва коллекцияларини тўлдириш, ҳисобга олиш ва фойдаланиш, шунингдек, уларни эълон қилиш фақатгина Марказ директорининг ёзма рухсати билан амалга оширилади. Алоҳида режимда сақланиши белгиланган музей буюмлари ва коллекциялар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.

Марказга бир ойлик муддатда: 

  •  Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар, Маданият вазирликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Марказ илмий-тарихий концепциясини бу йўналиш бўйича хорижий марказлар фаолиятини чуқур ўрганиш асосида ишлаб чиқиш;
    •  Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Фанлар академияси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилди.

Марказ манзили: 100002, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Муассасага 2 та автотранспорт воситаси ажратилган, жумладан битта енгил хизмат ва битта навбатчи автомобиль.

 

Read 4119 times

Янгиликлар

Top