Янгиликлар

Ҳашарда ҳамма ҳозир

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги фармойишига биноан, жорий йилнинг август ойи ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 19-20 август – умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.

Айни кунларда мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллик тантаналари ҳамда муборак  Қурбон ҳайтини кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ушбу қутлуғ байрамларни юртимизни озодагина қилиб кутиб олиш барчанинг орзуси. Шу боисдан бугунги ҳашарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги масжидлар, ўқув даргоҳлари ва бошқа ташкилотлар, хусусан, “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Ушбу ҳашар Ўзбекистон 24 телеканали орқали ёритиб борилди.

Кишини тўлқинлантириб юборадиган ҳодиса шунда бўлдики, нашриётда шартнома бўйча ишлаётган таниқли адабиётшунос Олим Олтинбекдан “Асосий иш жойингизга ҳашарга бормадингизми...” деб сўралганда у киши: “Бу – умумхалқ ҳашари. Элимизнинг урф-одати. Бу ерда бир оз ёрдамлашиб, кейин у ишхонамга бораман”, деб жавоб берди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Read 3746 times

Янгиликлар

Top