Буюк Британиянинг Престон шаҳридаги “ас-Салом” масжидида ислом меморчилиги, Қуръон илмлари ва ислом тарихи тўғрисидаги маълумотларга оид кўргазма ўтказилмоқда. Буюк Британиядаги 300 га яқин фуқаро ва шунингдек Престон шаҳридаги маҳаллий кенгаш аъзолари бугундан бошланиб, рамазон ойига қадар давом этадиган мазкур кўргазма ишида иштирок этади. Иштирокчилар кўргазма фаолияти доирасида Муборак Рамазон ойи, ислом меморчилиги, Қуръони карим илмлари ва ислом тарихига оид ўзларини қизиқтирган бир қанча маълумотларга жавоб олишади.
Престон шаҳридаги “ас-Салом” масжиди ҳайъати раиси Айюб Валий Пакс Ислом ва Муборак Рамазон тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш билан кишиларнинг ислом маърифатини бойитиши кўргазманинг ютуғидир, деб айтиб ўтди.
Халқаро алоқалар бўлими