Дунёдаги энг йирик Dubai Garden Glow боғи меҳмонларни кутиб олишга тайёр.
Мажмуа майдони 162 квадрат метр бўлиб, унда шиша идиш ва хрустал бўлаклари каби қайта ишланган хом-ашёдан ясалган 32 қурилма мавжуд. Бундан ташқари, зиёратчилар экзотик ўсимликлар ва жонзодларнинг ҳайкалларидан иборат сунъий ўрмон бўйлаб саёҳат қилишади.
Шунингдек, санъат даражасида ишланган Бурж Халифа осмонўпар биноси ва Шайх Зайд масжиди сингари мамлакатнинг диққатга сазовор жойларининг кичрайтирилган шаклини кўриб баҳраманд бўлишади. Мазкур маскан дунёдаги энг катта иллюминацион боғ сифатида Гиннес рекордлар китобининг олтин рўйхатига киритилиши мумкин.
Азизхон ҲАКИМОВ
тайёрлади