Янгиликлар

Масжид таъмирланди

Донецк шаҳрида 1999 йилда қурилган “Аҳад Жомий” марказий масжиди қайта таъмирланди.

Икки минорали ушбу жоме очилиши маросимига Украина мусулмонлари идораси раиси, муфтий Аҳмад Тамим, “Умма” уюшмаси раҳбари Саид Исмоилов ва турли мамлакатлардан машҳур дин арбоблари қатнашишди. Қизил тасмани мажмуа қурилиши ва таъмирланишига ҳомийлик қилган Ринад Аҳмадовнинг волидаи меҳрибони Някия Насридиновна қирқди.

Россия мусулмонлари раиси, муфтийсининг табригини ёрдамчиси Бибарсов етказди: “Йигирма миллион нафар рус мусулмонлари номидан сизларни муборакбод этаман. Муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни асраб-авайлаш, сақлаш келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Қўшни мамлакатда масжиднинг яна биттага кўпайиши бизни беҳад қувонтирди”.

 Азизхон ҲАКИМОВ

 

Read 4817 times

Янгиликлар

Top