muslim.uz

muslim.uz

Маълумки, бу йил Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ўзгача руҳда, юртимизда рўй бераётган янгиланишлар ва ўзгаришларга ҳамоҳанг тарзда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди.

Жумладан, Фармонга асосан, 2017 йил 1 майгача юртимиздаги 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига икки миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари  тўлиқ ва тантанали байрамона вазиятда топширилди.

Президентимизнинг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида 14 нафар эҳтиёжманд Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига янги замонавий уй-жойлар туфҳа этилди. Уруш фахрийлари истиқомат қиладиган 172 та уй-жой тўлиқ қайта таъмирланди.

Бундан ташқари 346 нафар уруш фахрийларига 3 млрд. 894 млн. сўмлик ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, эҳтиёжманд уруш қатнашчиларига ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, қўлтиқтаёқ, дори-дармон воситалари ҳамда уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди.

Юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг муборак Ҳаж зиёратига бориш бўйича билдирган  истаклари ҳамда “Нуроний” жамғармасининг таклифи инобатга олиниб, илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди.

Шу асосда “Нуроний” жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари иштирокида Ҳаж зиёратига бориш истагини билдирган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг рўйхати шакллантирилди ҳамда уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. 

Айни кунларда 73 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Ҳаж сафарига бориш тараддудини кўрмоқдалар. Улар муҳтарам Президентимизнинг халқ манфаати йўлида амалга ошираётган эзгу ишлари ҳамда нуроний-фахрийларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрликлари учун чуқур миннатдорчилик билдириб, доимо дуода эканлигини изҳор этмоқдалар.

 

 Хаж-2017 сафарига борувчи иккинчи жахон уруши қатнашчиларининг
Р Ў Й Х А Т И

 

Исми ва фамилияси

Туғилган йили

Яшаш манзили

Андижон вилояти

1

Саттаров Шарон Содиқович

17.02.1924

Андижон шахар,

1-тор Завқий кўча 10-уй

2

Мамаджанов Алимджан

13.08.1924
 

Андижон шахар,

Бобур кўча 10 уй

3

Ражапов Тожитдин

02.03.1922
 

Андижон тумани, Найман ҚФЙ, Чўнгбоғич МФЙ

4

Арипов Нўмон

10.05.1925

Юқори бўз МФЙ

5

Камилов Алимджан

01.07.1924

Ниёзботир МФЙ

6

Ибрахимов Убайдулло

01.01.1923

Булоқбоши тумани,

Қўрғонча кўча 62 уй

7

Хамрабоев Турсунали

25.04.1925

Сой бўйи МФЙ
Шолизор кўчаси

8

Кадиров Зайнабудин

30.07.1923

Жалақудуқ тумани Бештол ҚФЙ Қўштепа МФЙ

9

Мадрахимов Зулунбой

21.09.1922

Избоскан тумани Якка тут МФЙ, Мерганжи кўчаси 40 уй

10

Собиров Урайимжон

05.07.1926

Пахтаобод тумани
Санграобод кўча

11

Жўраев Ғанижон

01.07.1925 

Шахрихон тумани,

 Х.Абдуллаев кўча 5 уй

12

Холмахсумов Махмуджон

10.05.1926 

Шахрихон тумани,

 А.Икромов кўча 7 уй

13

Хожиев Турсунхўжа

01.01.1924

Олтинкул тумани Жалабек ҚФЙ, Қамиштери 116

14

Турғунов Хужамберди

09.05.1924

Олтинкўл тумани Иттифоқ МФЙ, Қўрҳонча маҳалласи

15

Атабаев Умарали

08.02.1925

Пахтаобод тумани, Пахтаобод шахар, Бобирмирзо кўчаси

16

Абдуллаев Эргаш

Х.Х.1920

Шахрихон тумани,
Назармахрам-2 кўчаси, 23-уй

17

Солиев Ғуламжон

17.05.1924

Шахрихон тумани, Гулшан ҚФЙ, Карнайчи МФЙ

18

Турғунов Юлдошали

01.07.1923

Шахрихон тумани, Бўстон МФЙ

Жиззах вилояти

19

Шарипов Холмат

01.07.1924

Жиззах шаҳар, “Қассоблик” маҳалласи, Улуғбек кўчаси, 34

20

Алиев Тудибой

07.12.1925

Ғаллаорол тумани, “Қилчоқсув”ҚФЙ, “Кичиксой” қишлоғи

21

Равшанов Холбек

10.06.1925

Зомин тумани, “Дуоба” ҚФЙ, “Еттикечув” қишлоғи

Навоий вилояти

22

Қараев Бекназар

 

12.05.1923

Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олчинобод МФЙ, Шоҳсувор қишлоғи

Наманган вилояти

23

Садыков Джабар

10.02.1926

Наманган шаҳар, Ҳақиқат МФЙ, Темир йўл кўча, 23-а уй

24

Рахмонов Абдусалом

04.11.1924

Наманган тумани, Хонабод ҚФЙ, Маллаховуз МФЙ,   Маллаховуз кўча, 18-уй

25

Мамадалиев Ахмаджон

08.03.1924

Уйчи тумани, Уйчи ҚФЙ, Соку МФЙ, Гулбоғ кўча, 4-уй

26

Маматов Хусанбой

10.01.1924

Чуст тумани Юқори маҳалласи 3-уй

27

Рахматуллаев  Якубжон

10.06.1924

Тўрақўрғон тумани, Қатағон МФЙ, Қатағон кўчаси,4

28

Джамотов Худойберди

23.12.1923

Тўрақўрғон тумани, Қашғаргузар МФЙ, Навоий кўчаси, 44 уй

29

Нуритдинов Шарибай

03.05.1925

Наманган шаҳар, Хақиқат МФЙ, К.Цеткин кўчаси, 1 уй

30

Сотихонов Исохон

25.12.1923

Косонсой тумани, Янги йўл МФЙ

31

Абдаев Абдусаттор

08.03.1922

Янгиқўрғон тумани, Нанай ҚФЙ, Сой бўйи МФЙ

Самарқанд вилояти

32

Тохиров Хидир

05.02.1926

Иштихон тумани, Борлос МФЙ

33

Норов Шукур

25.08.1924

Каттақўрғон тумани,
Кадан МФЙ

34

Санақулов Рауф

21.05.1926

Каттақўрғон тумани, Муртак МФЙ

 

35

Абдураззоқов Маматқобил

04.01.1922

Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Жувозхона МФЙ

Тошкент вилояти

36

Халматов Хасанбай

15.06.1926

Бекобод ш. 13 микрорайон, 71-уй, 29 хонадон

37

Искандаров Джалол

27.12.1926

Бекобод шаҳар, Мевазор кўчаси, 2-уй

38

Нурматов Файзулла

05.12.1920

Оққўрғон тумани, Х.Олимжон ж/х

39

Ильясов Рахим

05.05.1925

Ўртачирчиқ тумани, Деҳқонобод кўчаси, 2 уй

40

Хатамов Анорқул

15.10.1921

Пискент тумани, Чимқўрғон кўчаси, 11 уй.

41

Саидмахмудов       Сирож

1924

Пискент тумани,

Тошкент шаҳар

42

Джаббаров Ахмед Хамидович

08.08.1925

М.Улуғбек тумани,
Марказ-1, 41/14,

43

Акрамов Акмал

22.12.1924

Юнусобод тумани,
 Х.Асамов 118

44

Садиков Иноят

Бекматович

09.02.1925

Яшнобод тумани,

Нодирабегим  кўчаси, 75 уй

45

Вохидов Хамид Вахабович

11.12.1924

М.Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси 3 А уй, 4 хонадон

46

Кудузов Махмед

01.05.1924

М.Улуғбек тумани, М.Джалил кўчаси  80 уй

47

Алимов Аминжон Алимович

04.10.1922

Олмазор тумани, Сағбон пр.9,

1-Чимбой

48

Алимов Камал

11.12.1924

Шайхонтохур тумани,

Жар Ариқ 14-18

49

Каримов Хаким

01.01.1919

Яккасарой тумани,
М.Қушбеги 10-34

Қашқадарё вилояти

50

Ядгоров Жўра

01.07.1926

Чироқчи тумани, Паканди, МФЙ, Панканди қишлоғи

51

Боймиров Абдихолик

01.07.1924

Чироқчи тумани, Додиқ ҚФЙ, Ўртавуз қишлоғи

Фарғона вилояти

52

Ўринбоев Мухтор

10.08.1921

Марғилон шаҳри, Милтиқсоз МФЙ,

М. Ҳофиз кўчаси 115-уй

53

Ҳакимов Акрам

09.10.1925

Марғилон шаҳри

Мактаб кўчаси 131-уй

54

Жалилов Джамал

13.02.1921

Марғилон шаҳри, Навоий мфй

Нафосат 5а

55

Солиев Абдуҳамид

15.10.1924

Марғилон шаҳри

И.Бухорий кўчаси 14-уй

56

Магрипов Абдуқаҳҳор

14.09.1926

Олтиариқ тумани, Янгиқўрғон қфй Усмонобод қишлоғи 26-уй

57

Ўзганов Хомид

05.03.1925

Олтиариқ тумани, Ғайрат шфй, Гузар кўчаси 80-уй

58

Ахронқулов Холиқул

28.02.1920

Олтиариқ тумани, Ғайрат шфй

Ҳидоят кўчаси

59

Каримов Хасанбой

01.01.1919

Қува тумани, Дўстлик мфй

Оқтепа кўчаси  50-уй

60

Мўминов Орибжон

01.05.1926

Фарғона тумани, Водил қфй

Пахтакор кўчаси 39-уй

61

Фозилов Назир

18.07.1924

Риштон тумани, Амиробод қишлоғи

Нодира кўчаси 21-уй

62

Садыков Салиджан

15.04.1922

Қўқон шаҳар

Г.Раҳимов кўчаси 36-уй

63

Темиров Патидин

17.01.1926

Олтиариқ тумани,  Жўрак қишлоғи Кўндаланг кўчаси 60-уй

64

Закиров Одилжан

17.02.1923

Тошлоқ шаҳарчаси

С. Раҳимов кўчаси 10-уй

65

Худойберганов Атаджан

01.05.1925

Данғара тумани, Барзанги қишлоғи

Рахматулло мфй

66

Рашидов Рўзимат

22.06.1925

Қўқон шаҳар, Олой кўчаси 22-уй

67

Бўтаев Кенжа

03.09.1924

Олтиариқ тумани, Тинчлик шфй

Гулистон кўчаси 53-уй

68

Азизов Абдулхай

15.09.1924

Риштон тумани, Тўда қишлоғи, Ўқитувчилар кўчаси 27-уй

69

Ахмадалиев Дадабой

05.02.1925

Марғилон шаҳри,
Мустақиллик кўчаси, 5-уй

70

Махмудов Исмоил

18.08.1920

Олтиариқ тумани,
Бўстон кўчаси, 65-уй

71

Махмудов Маъмурхўжа

1925 й.

Ёзёвон тумани, Юқори МФЙ, Қорасақол қишлоғи

72

Қодиров Нишонбой

15.05.1925

Бешариқ тумани, Ё.Абдуллаев кўчаси, 1-уй

Сурхондарё вилояти

73

Эсанов Маматали

15.06.1924

Қзириқ тумани,
 “Бирдамлик” маҳалласи

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати

Масжиднинг номи урду тилида “Тўрт минора” маъносини англатади. Ушбу жоме масжиди Ҳиндистоннинг Хайдаробод шаҳри, Андхра Прадеш штатининг пойтахтида жойлашган. У шаҳарнинг бош ҳамда энг қадимий масжидларидан бири ҳисобланади.

“Чорминор” жомеи 1591 йил Қутб Шоҳи сулоласининг бешинчи ҳукмдори Султон Муҳаммад Қутб Шоҳнинг буйруғи билан мамлакат пойтахти Голкондан Ҳайдарободга кўчирилганда барпо этилган. Ривоятларга кўра, Шоҳ мамлакатда тарқалган вабони кетказишини сўраб Аллоҳ таолога дуо қилади ва шу жойда масжид қуришга ваъда беради.

Масжид биноси тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, ҳар бир томоннинг узунлиги 20 метрдан иборат ва тўрт томон 48,7 метр баландликдаги минора билан ўралган. Ушбу ҳашаматли ҳар бир миноранинг 149 та зинапояси орқали масжиднинг энг юқори қисмига кўтарилиш мумкин. Сайёҳларга махсус рухсат билан чиқишга йўл қўйилади. Масжид миноралари Тож Маҳалдан фарқли ўлароқ асосий бино таркибига қўшиб қурилган.

Жоме меҳроби ҳамда ичкари қисми турли безаклардан ҳоли, жуда содда кўринишда. Масжид ташқарисидаги девор содда нақшлар билан безатилган ҳамда ҳар бир нақш ичига “Аллоҳ”, “Муҳаммад” лафзлари битилган.

Масжиднинг тўрт томони кенглиги 11, узунлиги 20 метр бўлган аркадан иборат. Қадимда ушбу аркалар подшоҳлар ўтадиган тўрт бош йўл вазифасини ўтаган. 1889 йил олди томонидаги аркага йирик соат ўрнатилган. Масжид икки қават бўлиб, биринчи қавати узоқ йиллар давомида ўқув даргоҳи сифатида фойдаланилган. Иккинчи қавати намоз ўқиш учун мўлжалланган.

Масжид яқинида “Лаад” ва “Чоди” номли машҳур бозорлар жойлашган. Ушбу бозорнинг ўзига хос жиҳати фақатгина Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган нарсаларгина сотилишидир.

    

 

lundi, 17 juillet 2017 00:00

Аллоҳ буюк ёрдамчи

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мўминнинг дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ унинг охират машаққатларидан бирини кетказади. Ким мусулмонни айбини беркитса, Аллоҳ унинг дунё ва охиратда айбини яширади. Банда биродарига ёрдам бераркан, Аллоҳ таоло унга мадад беради,”, дедилар (Имом Термизий).  

Машаққат мурод ҳаёт қийинчиликлари ва камчиликлари, қайғу, ғам-аламдир. Шубҳасиз қиёмат кунининг машаққати оғир ва қаттиқ бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қиёмат кунининг ташвишидан нажот топиш кимни ҳурсанд қилса, қийналган одамга ёрдам берсин!” деганлар (Имом Муслим).

Қиёматдаги машаққат ва қийинчиликлар ҳақида Қуръони каримда бундай огоҳлантирилади:

“Эй инсонлар! Раббингиздан қўрқингиз! Зеро, қиёмат зилзиласи улкан (даҳшатли) нарсадир. Уни кўрадиган кунингизда ҳар бир эмизикли она эмизиб тургани (боласи)ни унутар ва ҳар бир ҳомиладор ўз ҳомиласини ташлар ҳамда одамларни «маст» ҳолда кўрасиз, ҳолбуки, улар маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир” (Ҳаж, 1-2).

Ёш болаларнинг сочи оқариб кетиши, катта ёшдагиларнинг маст ҳолатга тушиши, ҳомиладорларнинг бола ташлаши, буларнинг ҳаммаси ўша куннинг нақадар даҳшатли ва оғир кечишидан далолатдир (Шайх Абдулаиз Мансур).

 Ким қийналганга ёрдам бериб, оғирини енгил қилса ва ҳожатини чиқарса, унинг қиёмат кунидаги машаққатини Аллоҳ енгил қилади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким биродарини ҳожатини чиқарса, унинг ҳожатини Аллоҳ чиқаради”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 

Бир мўминнинг оғирини енгил қилишнинг миқдори, қийналган одамнинг машаққатига боғлиқ. Сиздан бир дўстингизни қарзи бор, унга муҳлат бериш ёки қарзни кечиб юбориш ёрдам ва енгиллик бўлади. Маҳалладаги боқувчиси йўқ ва мутожларга таом бериш, уларни ҳолидан хабар олиш, машаққат ва ташвишни кетказиш бўлади. Муҳими мўмин-мусулмонлар меҳр-оқибатли бўлиб, бир-бирларига манфаатлари тегиши, уларни қиёматда нажот топишларига ҳамда Аллоҳ таолонинг маҳбуб бандалари бўлишларига сабаб бўлади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Бир киши Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳга севимли инсон ким? ва Аллоҳга севимли амал қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳга энг севимли инсон, одамларга кўп манфаати тегадиган киши. Аллоҳга энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бахш этиш, унинг ташвишини кетказиш, қарзини тўлаб бериш, уни қорнини тўқлаш. Мен бир дўстимнинг эҳтиёжи учун юришим, Масжидун Набавийда эътикоф ўтиришимдан яхшироқдир…”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Бошқанинг айбини беркитиш суннат амал. Ким бошқанинг айбини ошкор қилмаса, унинг камчилик ва нуқсонларини Аллоҳ таоло яширади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Банда бошқа биродарининг айбини ошкор қилмаса, қиёмат куни унинг айбини Аллоҳ беркитади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдаги “айб” сўзининг маъноси умумий бўлиб, ундан инсон хилқати ва хулқи боғлиқ камчиликлар ҳамда диний ва дунёвий ноқисликларнинг барчаси тушунилади. Одамлар кўз-ўнгида очиқдан очиқ гуноҳ қилмайдиган киши бирор айб қилса, уни ошкор қилмаган яхши. Ёмонлик ва фасод ишларни қилиб юрадиган кимса айб қилса уни ошкор қилинса зарари йўқ. Айбдор аёл бўлса эрига, ёш бола бўлса отасига айбни айтиш ва ошкор қилиш лозим. Шунингдек, айбдорлар қайси соҳа вакили бўлса ҳам унга одоб бериб, тўғри йўлга бошлайдиган инсонга айбини ошкор қилинади. Ошкор қилинмаган айб яна такрорланиши мумкин. Унинг ёмонлигидан мусулмонларга азият етмаслиги лозим.

Манбалар асосида

Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли

тайёрлади

 

Одам (алайҳиссалом) бошларини чангаллаганча, кўз ёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кўчиб юрардилар. Буни кўрган фаришталар раҳмлари келиб, ёрдам бериш учун Аллоҳга дуо қилишди.

Баъзи фаришталар Одам (алайҳиссалом)га Аллоҳ ато этган иноятларни эслатиб, Одам Атони ўз ваъдасида тура олмаганини айтиб танқид қилишди. Одам Ато эса: “Бу Аллоҳнинг қазо-қадари”, дея олдилар холос. Шунда Аллоҳ фаришталарга бир сафга тизилишни буюрди ҳамда Одам Атога юзланиб бундай деди: “Агар менга тавба қилмасалар, ҳеч кимни кечирмайман. Мен сени энг яхши суратда яратдим, сенга Ўз руҳимдан пуфладим ва фаришталар сенга сажда қилишди. Сенга дўст ва йўлдош сифатида Ҳаввони яратдим. Сенга барча нарсаларнинг исмини ўргатдим ва фаришталарга бошлиқ қилиб тайинладим. Лекин сен ўз ваъдангни унутиб, шайтоннинг изидан юрдинг”.

Одам Ато (алайҳиссалом): “Роббим, бу барча иноятларни менга Сен ато этдинг. Мен етарли даражада шукроналик қилишга кучим етмайди. Мени ўз раҳматинг ила кечиргин. Бутун борлиқни унинг учун яратганинг Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳаққи-ҳурмати кечиргин” - дедилар. Буюк ва Қудратли Аллоҳ сўради: “Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида сен қаердан биласан?” Одам (алайҳиссалом): “Мен жаннатга кира туриб, сенинг исминг қаршисидаги

 لا إله إلا الله محمد رسول الله

“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир”, деган ёзувни кўрдим. Ва яна унинг исмини Лавҳул-Маҳфузда ва Аршда кўрдим. Билдимки, сен учун ундан азизроқ инсон йўқ экан”, деб жавоб бердилар.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло айтди: “Эй, Одам! Мен сенга масжидларни уй қилиб бердим, таомларни сенга ҳалол қилдим, сен учун ерда дарёларни оқизиб қўйдим. Таомлан, сувдан ич ва Мени эсла”.

Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Аллоҳ! Яхшиликларингни зиёда қил!”.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло айтди: “Сенинг тавбангни қабул қилдим”.

Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Роббим! Яна зиёда қил!”.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтди: “Мен сени ва авлодларингни мағфират қилдим”.

Шунда Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Роббим! Энди иноятларинг тўлиқ бўлди”.

 

Шайх Саъдий Шерозийнинг “Анвар ал-ошиқийн” китобидан.

Мақсуд КАРИМОВ

тайёрлади.

Исломнинг талабларидан бири – ҳар куни ювиниб покланишдир. Шунинг учун мусулмонлар совун таркибини мукаммаллаштириш билан шуғулланган бўлса ажаб эмас. Тарихий манбалар қадимги мисрликлар ва римликларда ҳам совунга ўхшаган нарсалар бўлганидан хабар беради. Аммо айнан араблар ўсимлик ёғини натрий гидроксид ва хушбуй ҳид тарқатувчи моддалар билан аралаштиришни ўйлаб топган. Шампун Англияга 1759 йил мусулмон тадбиркор Брайтонда ҳаммом очгандан бошлаб кириб борган. 

Янгиликлар

Top