www.muslimuz

www.muslimuz

Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Олтин Ўрда” жоме масжиди янги биносига илк ғишт қўйилди. Унда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибулло домла Зокиров иштирок этди.
Ушбу масжиднинг янги биноси аввалги ўрнида эмас, балки Тошкент – Самарқанд йўналишидаги М-34 магистрал йўли бўйида қурилмоқда. Бу эса ҳудуд аҳолиси билан бирга, йўловчиларнинг ҳам ибодатларини адо этиши учун қулайлик туғдиради.

Ихчам тарзда ўтказилган маросимда Ҳабибулло домла Аллоҳ таолодан янги қад ростлаётган масжиднинг қурилишига барокат беришини, ушбу хайрли ишга ҳисса қўшаётганларга бериладиган савобларни янада кўпайтириб беришини, юртимиз ва бутун дунё аҳолисини каронавирус касаллигидан тез орада халос қилишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент шаҳар “Коҳ ота Бузрук” жоме масжиди имом-хатиби Абдуҳаким домла Пирназаров ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда, масжид атрофидаги 5 та “Коҳ ота”, “Тахтапул”, “Шайхонтоҳур”, “Жангоҳ”, “Лабзак” маҳаллалари истиқомат қилувчи 145 нафар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, моддий кўмакка муҳтож, карантинга олинган хонадонларга 150 кг қўй гўшти, 300 киллограмдан шакар, ун, чой, гуруч; 150 киллограмдан ўсимлик ёғи, макрон махсулотлари, шунингдек, қадоқ совун, тиббиёт ниқоби, турли хил ширинликлар жами 20 750 000 сўмлик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини тарқатишди.
Ушбу хайрли ишлардан мамнун бўлган маҳалла аҳиллари, хонадон эгалари масжид ходимлари билан бирга Аллоҳ таолодан қийинчилик дамларида бир тану, бир жон бўлиб, ёрдамга шошилган саҳоватпеша инсонлар, хайрли ишларга тарғиб қилганлар ҳақига, юртимиз ва бутун дунёдан каронавирус юқумли касаллиги аритиши, барча беморларга шифо беришини сўраб хайрли дуолар қилишди.

Шукруллоҳ ҚУРБОНОВ,
“Коҳ ота Бузрук” жоме масжиди имом ноиби.
ЎМИ Матбуот хизмати

Шайхул-араб вал-ажам, Ҳазрати Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
"Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларида бир китоб ёздилар. Унинг номи "Нашрут-тийби фий зикрин Набиййил Ҳабийби соллаллоҳу алайҳи васаллам"дир. Бу китоб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишқларида ёзилгандир. Бундан маълум бўладики, унинг мусаннифи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда катта ошиқ эди. Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида бу китобни ёзаётган вақтларида, Тҳана Бҳунда вабо тарқалган эди. Китобни ёзган кунлари шаҳарчада бирор ўлим бўлмас эди ва ёзишдан тўхтаган кунлари бир неча ўлим бўлар эди.

Ҳазратга тинимсиз бундай хабарлар етавергач, у киши ҳар куни ёза бошладилар. Ҳар куни Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ва шаънларини ёза бошлаганларида, у ерда вабо буткул тугади. Шунга кўра, дуруди шариф (салавот)ни кўп айтишлик, балоларни даф бўлиши учун ҳам гўзал чорадир ва бир дуруди шарифга ўнта даража кўтарилади, ўнта яхшилик ёзилади ва ўнта гуноҳ авф қилинади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббат ҳақлари адо бўлади".

"Одоби ишқи Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.

Абдулқайюм Комил таржимаси.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 16 март кунидан бошлаб диний таълим муассасалари талабалари таътилга чиқарилиб, курс ва гуруҳлар кесимида ташкил этилган “telegram” груҳлари орқали дарсларни масофавий тарзда мунтазам ўтказиш йўлга қўйилган эди.

Шу йил 16-24 март кунлари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz ва институтнинг islaminstitut.uz интернет сайти, “telegram” каналлари орқали талабаларнинг 39 та гуруҳига ҳар бир фан мавзулари бўйича 9 та онлайн, 26 та аудиодарс, 5 та видеодарс ўтилди, телеграм гуруҳларига 14 та маъруза матни, 11 та слайдлар жойланди. Бу борадаги ишлар режали тарзда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шунингдек, мобил алоқа абонентлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» тармоғидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади*.

Тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 2020 йил 20 мартдан 1 майгача UZTELECOM абонентлари чекловсиз ва интернет трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин:

Онлайн ОАВ:

Таълим бўйича веб-манбалар:

Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси:

«1003» қисқа рақами орқали кечаю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефонига қўнғироқлар ҳам мобил алоқа абонентлари учун доимий тарзда бепул бўлади.

Ахборот марказига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволлар, кишининг ва унинг яқинлари саломатлиги ҳолати бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Бундан ташқари, «1003» рақами орқали мутахассислардан «тиббиёт нуқтаи назаридан асосли жавоблар ва тавсиялар» олиш мумкин.

«ZiyoNET» тармоғи —ўсиб келаётган авлодга таълимга оид манбаалардан фойдаланишни ташкиллаштириш имкони беради. «ZiyoNET» ахборот ресурслари ягона реестри билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.

* Эслатма! Бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади:

  • абонент ҳолати фаол бўлиши керак;
  • бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди.
  • «ZiyoNET» хизматдан бепул фоийдаланиш фақатгина GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига тақдим этилади.

Манба: xabar.uz

Янгиликлар

Top