www.muslimuz

www.muslimuz

Инсон ҳар доим бир хил ҳолатда яшамайди. Зеро, ҳаёт Аллоҳ таолонинг турли туман синовларига тўла имтиҳон давридир. Баъзи бандаларни дард билан, яна баъзиларни моддий қийинчилик билан, яна бировни эса бошқа хил мусибат билан синайди. Қайси банда шу берилган синовга сабрли бўлиб, Аллоҳ таолонинг имтиҳонига бардошли бўлса, гуноҳлари кечирилиб савобга эришади. Аммо, бу синовга сабрсизлик қилса, гуноҳкор бўлади.

Синовнинг енгил ўтишида бошқа мусулмонларнинг ҳам ўрни бор. Синовга учраган кишининг ҳолидан хабар олиб, унинг дардига ҳеч бўлмаганда ширин сўз билан малҳам бўлувчи диндош яқинларининг борлигини ҳис қилишининг ўзиёқ устидаги дардни анча енгиллатади. Бу эса мўмин мусулмонлар ўртасида меҳр-мурувват, ўзаро ҳамжиҳатликни янада зиёда этади.

Аллоҳ таоло бошига тушган мусибатларга сабрли, саботли бўлганларга, қийинчиликларга бардош бериб, касаллик ва камбағалликларга сабр қилувчиларга хуш хабар беришни айтган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир: саломга алик олиш, беморни бориб кўриш, жанозага эргашиш, таклиф этса бориш ва акса ўргувчига яхшилик тилаш” (Имом Муслим ривояти).

Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, биз мўмин-мусулмонларнинг бир-биримиздаги ҳақларимиздан бири касал бўлган яқинларимиз ёки қавму қариндошларимиздан хабар олиш экан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Агар бемор ҳузурига кириб қолсанг, сени ҳаққингга дуои хайр қилишини сўра. Чунки, унинг дуоси фаришталарнинг дуоси каби мустажобдир» (Ибн Можа ривояти).

Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган: «Бир мусулмон бошқа бир бетоб мусулмонни эрталаб бориб кўрса, албатта, унга кечқурингача етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кечқурин касални кўрса, албатта унга етмиш минг фаришта эрталабгача салавот айтади. Яна унга жаннатда бир боғ яратилади» (Термизий ривояти).

Бундан таниш-билишларнинг беморлиги ҳақида хабар эшитиш билан уларни кўргани боришга шошилиш лозимлиги маълум бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам енгил касалларни ҳам бориб кўрганлар ва биз умматларига шу йўллар билан улкан сабоқ берганлар.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени икки кўзим оғриб қолганида кўргани келганлар» (Абу Довуд ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга касал бўлган биродарларимизнинг дуоларини олиш билан бирга, уларнинг ҳаққига дуо қилишни ҳам буюрганлар: «Ким бир касални кўргани борса-ю унинг ажали етмаган бўлса, етти марта Асъалуллоҳал азийм, роббал аршил азийм, ан яшфияка, деса Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради» (Абу Довуд ривояти). Дуонинг маъноси: «Улуғ Аршнинг рабби бўлмиш буюк Аллоҳдан сенга шифо тилайман» демакдир.

 

Муслим АТАЕВ,

Фатво бўлими ходими

ЎМИ Матбуот хизмати

 

samedi, 25 août 2018 00:00

Энг жажжи ҳожи

2018 йил 20 август куни ҳожилар Арафот тоғида бўлиб турган вақтларида, Иорданиялик Мухаммад Иброҳим аёли билан Арафот тоғида ҳозир бўлишган. Аёлга дард келган вақтда у 70 метрли баланд жойда бўлган. Ўз вақтида ҳаракат қилиниш натижасида, аёл яқин орадаги шифохонага олиб борилади ва фарзандли бўлади. Болакайга мазкур шифохона мудирига миннатдорлик ўлароқ, Ваддоҳ (нурли, порлоқ) деб исм қўйишди.

Қайд қилиш лозимки, бу  ҳаж мавсумида Арафот тоғида фарзандли бўлган илк оила ва аёлдир.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Манба

 

22-23 август кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Наманган вилоятининг Поп, Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларидаги 50 та масжидга жами ҳисобда 65 млн сўмлик 2300 та китоб етказиб берилди.

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», муфтий Усмонхон Алимовнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак васиятлари», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Руҳий тарбия» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 6 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобидан 3 та жуз, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон», «Очиқ хат», «Тасаввуф ҳақида тасаввурлар» китоблари, шу билан биргаликда масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жаовблар», «Бахтли ҳаёт сари», «Қуръон қалблар шифоси», «Ғийбат ўзи нима?», «Салоҳиддин Айюбий», «Имом Ғаззолий», «Олим, одам ва олам», «Нурул басар» «Имомлик буюк масъулият», «Расулуллоҳнинг шаклу шамоиллари», «Сийрат солномаси», «Расулуллоҳнинг аждодлари», «Расулуллоҳнинг ахлоқ-одоблари» «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Акциянинг еттинчи босқичида маблағларини вақф қилган ёки акцияни улашиб бўлсада ёрдам берган барчага раҳмат деб қоламиз.

Фаол бўлайлик! Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 219 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Саккизинчи босқич (Сурхондарё) учун маблағ йиғиш бошланди!
Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
'8600 3104 5763 1232' (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:
+998909074554 (Шавкатбек)
+998974490456 (Темурбек)

Бугун, 24 август куни Макка шаҳридаги ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашган “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида Саудия Арабистонидаги ҳамкор “ал-Ҳидоя” ширкати ва Индонезиядаги “Бурҳон ал-Ҳидоя” ширкати билан индонезиялик зиёратчиларни Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари орқали умра зиёратини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан ва мазкур ҳамкор ширкатлар раҳбарлари иштирок этди.


2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда зиёрат туризмни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита юртимиздаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш борасида амалий саъй-ҳаракатларни жадал олиб бормоқда.


Ушбу мулоқотда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар ва норматив-хуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани ҳамда келгусида Тошкент-Жидда-Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши янада кенгроқ имкониятлар эшигини очишини алоҳида қайд этилди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

vendredi, 24 août 2018 00:00

Ғафлат уйқуси

Инсоннинг келажак олдидаги энг катта бурчи – фарзанд тарбиясидир. Чунки жамиятнинг эртанги куни фарзандларимизга берган тарбиямизга боғлиқ. Бу шундай масъулиятки, бундан асло ғафлатда қолмаслик лозим.

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Киши ейдиган нарсаларнинг энг покизароғи касбидандир. Албатта, фарзанди ҳам унинг касбидандир” (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).

Фарзанд инсон касбининг маҳсули каби экан, ундан гўзал ҳосил олиш учун қандай кўчат парвариш қилингани ва қандай ерга экилганига яхши аҳамият бериш лозим. Токи “кўчат”нинг уруғи пучак бўлиб қолмасин. Кейин эса, “уруғ қадалгувчи ер”нинг покизасини танлаш лозим. Кўча-кўйда кўриниб, ташқи гўзаллиги ёқиб қолган аёлга уйланаверишлик фарзанднинг отаси зиммасидаги ҳақга хиёнатдир.

Ана ундан кейин хотин билан қўшилиш Аллоҳнинг зикрисиз бўлмаслиги керак. Доимий парвариш ҳалолликни талаб қилади. Фарзанд туғилгач шариатга мувофиқ чиройли исм қўйиш, фақат ҳалол парвариш қилиш, ақлини таний бошлагач имон калимасини, аста секин сураларни ёдлатиб, ўнг қўлида овқатланиш ва бошқа одобларни ўргатиш лозим.

“Нима эксанг, шуни ўрасан”, деганларидек, ота-она одоб-ахлоқда, аҳилликда ва тақвода умр ўтказсин, токи ўзидан етишиб чиққан мева яхши ҳосил берсин.

Собит Баноний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ривоят қилинишича бир киши отасини бир жойда ураётган эди. Ундан:

  • Бу нима иш? – деб сўрашди. Шунда ота айтди:
  • Уни тек қўйинглар. Мен ҳам шу жойда отамни урган эдим. Энди ўғлимдан қайтди. У мени шу жойда урмоқда. Бу ўшанинг жазоси. Уни маломат қилманглар!

Абу Лайс Самарқандий айтади: “Ким ота-онасига осийлик қилса, боласидан хурсандчилик кўрмайди”.

Одобларнинг энг яхшиси – чиройли ўрнак бўлиш. Бунда ота-онанинг тарбияли бўлиши муҳим. Лекин бу сўзлар бугунги кунларнинг армонлари бўлиб бораётир.

Интернет тармоқларида бир ибратли ҳикояга кўзим тушди. Унда ёзилишича бир ишбилармон тадбиркор одатига кўра ярим тунга яқин уйига келди. Уни кичкинтой ўғилчаси кутиб турар эди.

— Дадажон, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? – деб сўради бола.

— Майли, – деди ота.

— Бир соатда қанча пул топасиз?

— Бу сенга нимага керак?

— Билгим келяпти-да.

— Борингки, юз минг сўм топарман, деди ота ўзича хомчўт қилиб.

Бола ҳам ўзича бир нарсаларни ҳисоб қилди ва:

— Ундай бўлса менга эллик минг сўм бериб туринг? – деди.

— Сен мендан пул олиш учун шундай муғомбирлик қиляпсанми?! Бор, хонангга кириб ухлаб, дамингни ол! – жаҳли чиқди отанинг.

Ноилож қолган бола индамасдан хонасига кириб кетди. Чарчаганидан асабийлашган ота бироздан кейин чарчоғи ёзилиб, сал ҳовридан тушди. Кейин ўзига-ўзи: “Ўз боламга шунчалик қаттиққўллик қилиб юбордим. Эҳтимол ўғлим шу эллик минг сўмга ростдан ҳам муҳтож бўлиб қолгандур. Ахир доим ҳам бунақа пул сўрайвермайди-ку” деб, аста ўғлининг хонаси томон юрди. Эшикни очиб сўради:

— Ўғлим, ухламадингми?

— Йўқ, ҳали.

— Кун бўйи ишлар билан овора бўлиб, чарчаган эдим. Турли одамлар билан мулоқотда бўлишга тўғри келади. Шунинг аламини сендан олиб хато қилибман. Мана сенга эллик минг.

Бола хурсанд бўлиб кетди:

— Раҳмат, дадажон! Мен Сизни яхши кўраман!

Сўнг ёстиғининг тагидан яна озгина майда пулларни олди-да, қўшиб санай бошлади. Отанинг яна жаҳли чиқди:

— Шунча пулинг бўлиб туриб яна сўрадингми?!

— Ҳа, дадажон! Бу пулларим етмаётган эди. Мана энди юз минг бўлди. Шу пулни сизга берай, мен учун бир соат ажратинг.

Бугун ғафлат уйқусидан уйғонмоқ керак. Инсон ўз оиласидаги фарзандига бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ. Қаҳрамон шоиримиз айтганларидек:

Марсга тўп отқувчи — сен,

Зуҳрони уйғотқучи — сен,

Уйқуда қотқучи — сен,

Уйғон ўзинг, уйғон ўзинг.

 

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ,

Асака тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими

 

Янгиликлар

Top