muslim.uz
Исрофсиз яшаш саодати! (видео)
Бангладешда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тарғиб қилинади
Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазирининг халқаро туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Иброҳимов Best Soursing компанияси раҳбари Меҳди Маҳбубга Бангладешдаги Туризм ва маданий мерос вазирлигининг расмий вакили сертификатини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Учрашув давомида Бахтиёр Иброҳимов Меҳди Маҳбубга сўнгги йилларда Ўзбекистонда зиёрат туризми учун катта имкониятлар яратилгани, жумладан, янги сайёҳлик масканлари, гастрономия ва зиёрат туризми соҳаларида жойлар юқори салоҳиятга эга эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, ҳадис олимларининг устози Муҳаммад Ал-Бухорий ва Нақшбандия тариқатининг камолга етган кўплаб издошлари шу заминдан келиб чиққанлиги алоҳида қайд этилди.
Ўз навбатида, Меҳди Маҳбуб Ўзбекистон халқининг меҳмондўстлиги, туризм соҳасидаги улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича фикр ва таклифларини билдирди.
Учрашув давомида Меҳди Маҳбуб Бангладеш телеканалларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилувчи Рамазон дастури лойиҳасини амалга ошириш, икки мамлакат ўртасида ҳаво алоқаларини ўрнатиш, бангладешлик сайёҳлар учун Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш ва тадбирларни ташкил этиш каби масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Мусулмонни кофир дейиш хатари (видео)
Кўз ёшлари билан енгиллик топиш (3-қисм)
Баъзида айрим одамлар бироз тинчланиши ва енгиллик топиши учун кўз ёш тўкиш лозим деб билади. Аслида бу ҳам нафс касалликларидан биридир.
Муолажа услуби
Ушбу касаллик учун энг самарали даво – бироз йиғлаб, кейин бутун умр қайғу билан яшагандан кўра, имкон қадар тезроқ қайғудан халос бўлиш керак.
Ким қайғу сабабли йиғласа, унинг фақатгина кўз ёшлари таскин топади, холос. Ғам-ғуссага тўлган қалб билан кўз ёшлар инсоннинг ғам-ғуссасини янада оширади.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлар кўрмаган нарсани кўраман. Осмон ғижирлади. Ва у ғижирлашликка, ҳақлидир. Осмонда тўрт бармоқ сиғадиган бирор жой йўқ. Фақат фаришта Аллоҳга сажда қилган ҳолда пешонасини у жойга қўюр. Аллоҳга қасамки, агар сизлар мен билган нарсани ҳис қилганларингизда, оз кулиб, кўп йиғлаб, ҳаттоки тўшакларингизда хотинларингиз билан лаззатланмасдан, Аллоҳдан паноҳ сўраб адирларга чиқиб кетган бўлар эдинглар", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Абу Абдураҳмон ас-Суламийнинг
"Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси" китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси.
Ҳомиджон домла Ишматбеков Халқаро форумда иштирок этмоқда
Ҳар йили Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрида “Мусулмон жамиятларида тинчликка кўмаклашиш” глобал форуми ўтказилади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан келган юзлаб Ислом уламолари ва мутафаккирлари оламдаги тартибсизликлар ва зўравонлик ҳаракатларига қарши курашиш, қуролланиш, гиёҳвандлик, экологик муаммолар ва шу каби инсоният учун долзарб бўлиб турган кўплаб масалаларда фикр алмашиб, уларнинг ечими бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдирадилар.
Бу йил тўққизинчи маротаба ўтказилаётган “ТИНЧЛИК ФОРУМИ” 8-10 ноябр кунлари “Урушнинг глобаллашуви ва тинчликнинг оламшумуллиги: заруратлар ва ҳамкорликлар” мавзуси ташкил этилди. БАА Ташқи ишлар ва Халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдуллоҳ бин Зойид Ол Наҳаён ҳомийлигида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда ўнлаб мусулмон мамлакатларнинг уламолари, муфтийлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам қатнашмоқда.
Анжуманда иштирокчилар дунёда тинчликни сақлаш, хавфсизлик, соғлиқ, озиқ-овқат, атроф-муҳит муаммолари, терроризм, гиёҳвандлик ортиб бораётгани, бу масалаларни ҳам қилиш учун инсонлар осуда жамиятни барпо этиши зарурлиги ҳамда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, мусулмон давлатлар бир-бирига ёрдам қўлини чўзиш кераклигини таъкидланди. Шунингдек. дунёда юз бераётган таҳдидлар ва тинчликни сақлаш, уни асраб авайлаш йўлида жамоавий ҳаракат қилиш зарурлиги қайд этилди. Тинчликка бўладиган ҳар қандай раҳна бутун дунёга таъсир кўрсатиши, замонавий урушлар таъсирини жуғрофий чегаралар тўсиб қололмаслиги ҳақида алоҳида сўз юритилди.
Форум давомида тинчлик ва бағрикенглик соҳасида кенг ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш ҳамда дунёга тинчлик, тотувлик, бирдамлик қадриятларини тарқатиш кераклиги таъкидланди.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати