muslim.uz
Яхшиликка шошилайлик!
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига биноан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Лойиҳа доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудларида фаолият кўрсатаётган 287 та жоме масжидлар ҳудудида мевали дарахт ва арча кўчатларини экиш ишлари фаол олиб борилмоқда.
Динимизда ерларни обод қилиш масаласига алоҳида эътибор берилган. Муқаддас манбаларда боғлар ва далаларнинг ҳосили Яратганнинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Зеро, кўчат экишлик улуғ ва савобли амаллардан саналади.
Шунингдек, бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов, вилоят ҳокими ўринбосари Д.Мамадкулов ва Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Зафар домла Маҳмудовлар “Хўжа Абду Дарун” масжиди ҳудудида “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Расул алайҳиссаломнинг уммат ҳаққига қилган беш маҳал дуолари (видео)
Улар билан жаннатга кирсам! (шеър)
Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!
Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!
Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!
Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!
У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!
Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!
Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!
Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!
Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!
Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!