muslim.uz

muslim.uz

Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 109-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.


Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

https://president.uz/uz/lists/view/6916 

 

 

ҚАДРЛИ ва ТАБАРРУК  ҲОЖИБОБО ва ҲОЖИОНАЛАР!

МУҲТАРАМ  ҲОЖИАКАЛАР!

АЗИЗ ва ҚИММАТЛИ  МЕҲРИБЕПОЁН  ОТАЛАР!

ҲУРМАТЛИ ва МУНИС  МЕҲРИДАРЁ  ОНАЛАР!

Бугунги юртимизни тинчлигида СИЗЛАРНИНГ ҳам хизматларингиз БЕҚИЁС КАТТА!

СИЗЛАРНИНГ ўз оилангиз тарбиясидаги машаққатли ва шарафли, оғир ва савобли, сермаҳсул ва олижаноб фаолиятларингиз ҳар қандай таҳсину мукофотларга лойиқ ва муносиб!!!

Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан ва кучли пойдевор вазифасини ўташлигини ҳам жуда пухта эгаллаганмиз.

Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди. Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизни юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз «Жаҳолатга қарши маърифат» қимматбаҳо ғояни қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.

Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН буюк вазифа, деб билмоғимиз лозим!

Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда.

Ҳозирги даврда, ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, нанотехнология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил, тўғри-нотўғри маълумотларни кечаю кундуз тарқатаётган бир онда, фарзандларимиз ўз-ўзлари билан ёлғиз қолиб 25 соат вақтларини телефон, компьютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан “банд” бўлиб қолганларида мазкур вазифалар, жаннатмакон юртимиз, муқаддас Ватанимиз, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга ҳаво,  балиққа сув зарурлигидай зарур бўлса керак.

      

Азиз ва қадрли меҳрибон ота-оналар!

Доно халқимиз «яхшини шарофати, ёмонни касофати» деб бежизга айтмаган...

Ана шу “аллакимларнинг” турли хил йўллар билан бераётган “тарбия”лари доно халқимиз дунёқараши ва миллатимиз менталитетига ҳам, Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг ҳадиси шарифларига ҳам, динимиз кўрсатмалари ва шариатимиз ҳукмларига ҳам, уламоларимиз фатволари ва давлатимиз қонунларига ҳам, шарқона одобларимиз ва мазҳабимиз меъёрларига ҳам, жамиятшунослик алоқалари ва одамгарчилик муносабатларига ҳам, инсоний туйғулар ва руҳшунослик сир-асрорларига ҳам, юртимиз урф-одатлари ва ўзбекчилик қоидаларига ҳам, маданиятимиз ахлоқлари ва инсоний ақлга ҳам, ахлоқий норма ва доно халқимиз мақолларига ҳам, миллий анъаналаримиз ва диний қадриятларимизга ҳам, халқимиз онги ва мусулмончилигимиз асосларига ҳам, ҳамда Ислом динимиз тушунчаларига ҳам зид эканлигини унутмайлик!!!

Сизу бизлар энг тўғри йўлдан, ўз ота-оналаримиз не-не машаққатлар чекиб ўргатган йўлдан, ота-боболаримиздан буюк ва беқиёс мерос бўлиб келаётган йўлдан шакардан ширин фарзандларимизни, не умидлар билан ўстираётган, қанча орзу-ҳаваслар билан катта қилаётган болаларимизни “аллакимлардир” яна йўлимиздан оздириб ва адаштириб қўйишмасин... Натижада фарзандларимизнинг ўзлари ҳам, оиламиз ҳам, қавм-қариндошларимизу қўни-қўшниларимиз ҳам, дўстларимизу яқинларимиз ҳам, атрофдагиларимиз ҳам сарсон бўлиб, уларнинг касофатлари яшаб турган маҳалламизга, ишлаб турган ишхонамиз ва бутун эл-юртимизга ҳам етмасин...

Токи ҳали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор оламига, ғўр маънавиятига “аллакимлар” жиддий зарар етказиб қўйишмасларидан олдин, ўз фарзандларимизни ўзимиз тарбиялайлик!

Жаноб ҳазрат Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадис-шарифларида мархамат қиладилар: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар!» Бу хусусда шоирларимизнинг ибратли сўзлари бор:

«Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,

    Осмонга етса ҳам, қийшиқдир девор».

Оилада эрнинг мавқеи баландлиги, хотин ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларига эгалиги, фарзандларнинг ота-онани ҳурмат қилишларини олайлик. ...Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу миллий ва диний қадриятларни бугун янада сайқаллаш кераклигини замон талаб этмоқда. Айниқса, шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда. Шунинг учун барчамиз кўзимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай ҳамлаларга қарши курашмоғимиз лозим.

Дину халқимиз учун эртаю-кеч хизмат қилаётган муҳтарам Президентимизнинг “Жаҳолатга қарши маърифат” олтиндан қиммат ғояларини барпо этиш мақсадида ҳар биримиз оиламиз аъзоларини ҲИДОЯТга чорлашда, хонадонимизни ИСЛОМ НУРИ билан мунаввар қилишда, ҳар бир мўъмин ва МЎЪМИНАЛАРга маърифат улашишда СИЗЛАРНИНГ ҳиссаларингиз жуда ҳам кўп ва сарбаланд бўлишида ҳеч қандай шубҳамиз йўқ.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг шу учта газета ва журналларидан сермаъно, сермаҳсул, мазмунли ва унумли фойдаланиб, ҳар бир ота, ҳар бир она ўз фарзандига одоб-ахлоқ намуналарини, киндик қони тўкилган мислсиз Ватанига – ватанпарварлик ҳис-туйғуларини, бобо-бувига – эҳтиром-ҳурматни, ота-онага – меҳр ва итоаткорликни, оила аъзоларига – раҳмдиллик ва меҳрибонликни, ўз жуфт ҳалолига – ҳақиқий муҳаббат ва содиқликни, қўни-қўшниларга – оқибат ва чиройли муносабатни, қавм-қариндошларга – саховат-мурувватни, синфдош-касбдошларга – чин дўстлик ва ёрдам беришни, атрофдаги барча одамларга – инсонпарварлик ва самимийликни, ҳайвон-парранда-ҳашаротларга – раҳм-шафқатни уқтириб, юқтириб, тушунтириб, сингдиришимиз – ҳам бурчимиз, ҳам қарзимиз, ҳам фарзимиздир! Худони олдида ҳам, бандасини олдида ҳам, юрт-халқимиз олдида ҳам!!!

Буларни ҳаммасини ўз фарзандларимизга ўргатиш учун бизларга ҳеч қандай диний таълим ҳам, бирор-бир махсус олий маълумот ҳам, тегишли сертификат ҳам, ҳеч кандай қизил диплом ҳам керак эмас! Асло! Мутлақо керак эмас! Ёшларимизда бу жиҳатларини биз уйғотишимиз (!) керак холос. Зеро шу сифатларнинг ҳаммаси фарзандларимизнинг қонида бор, уларнинг хамиртурушларида бор! Зеро шу фазилатларнинг ҳаммаси болаларимизнинг ДНК ларида мавжуд! Чунки бу хусусиятларнинг барчаси бизларнинг ота-оналаримиздан авлоддан-авлодга, қондан-қонга тарбия (!) орқали ўтиб келаяпди! “Бунинг қонида бор-да ўзи!” деб ёки “олма пишса, тагига тушади” деб бежиздан-бежиз айтмайди доно халқимиз!

Қанча кўп оилага “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари кириб борса, шунча кўп одам Қуръони карим тафсири, Ҳадиси шариф шарҳи, ақида, фиқҳ масалаларидан баҳраманд бўлишлари ҳамда бошқаларнинг “дарслари”га алданиб, ёт ғоялар ва ботил иддаоларга берилмасдан, муқаддас динимиз кўрсатган йўллардан юришлари – хар биримизнинг улкан ютуғимиздир!

Чунки шу учта нашримизда ҳам улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари, буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари, меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари, элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари, жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар узлуксиз ва давомли ёритиб борилади.

Шунинг учун ҳам бизнинг газета ва журналларимиздаги маълумотлар маънавият ва маърифат йўналишига ҳамда тарбия соҳасига дахлдор ҳар бир инсон учун, ҳар бир (!) МЕҲРИ БЕПОЁН ОТА УЧУН, ҳар бир (!) МЕҲРИ ДАРЁ ОНА УЧУН беқиёс энциклопедик манба бўлиб хизмат қилади.

"Жаҳолатга қарши маърифат" бебаҳо ғояни "Ҳидоят" журнали, "Ислом нури" газетаси ва "Мўминалар" журналлари обунаси орқали ҳам анча таъсирли ва унумли амалга оширишимиз мумкинлигини ҳаммамиз жуда яхши биламиз.

Бунинг учун нафақат ўзимиз обуна бўлишимиз, балки атрофдагиларимизни ҳам обунага тарғиб этишимиз – ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз, ҳам бурчимиз бўлиши даркор!

Илоҳо ўзларимизни ҳам, фарзанд-зурриётларимизни ҳам Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи буюрган, Жаноб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган, ўтмишда ўтганларимизни рўҳлари шод бўладиган, халқимиз хурсанд бўладиган, ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!      

 

Иброҳимжон домла Иномов

 

mardi, 05 décembre 2023 00:00

Diniy soha xodimlari ziyorati tashkil etildi

Bugun, 5 dekabr kuni O'zbekiston xalqaro islom akademiyasi huzuridagi  Malaka oshirish markazi Namangan viloyati mintaqaviy filiali III davra tinglovchilaridan iborat imom xatib va noiblar hamda filial professor-o'qituvchilari tomonidan "Ajdodlar merosini o'rganish" dasturi asosida Chortoq tumanida joylashgan "Sulton Uvays Qaroniy" majmuasiga ziyorat safari amalga oshirildi. 

Ziyorat asnosida Yurtboshimiz tashabbusi bilan 2017-2019 yillarda yangidan bunyod etilgan mazkur majmua to'g'risida ma'lumotlarga ega bo'lindi.

Safar so'ngida o'tganlar haqqiga va  yurtimizda tinchlik va farovonlikni bardavom bo'lishini Yaratgandan so'rab duoi fotiha qilindi.

 

O'zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati

I. Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

1. Ташкилотнинг гувоҳномаси, раҳбар шахснинг паспорт нусхаси
2. Тижорат банклардан К-2 шаклдаги маълумотнома
3. Нимча (камзул) ва сумка намуналари
4. Тижорат таклифи
5. Корхонанинг банкдаги сўнгги бир йиллик пул маблағлари айланмаси ҳақида маълумотнома
6. Боғланиш маълумотлари
7. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

II. Маҳсулотларга қўйилган талаблар

1. Эркаклар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонида Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви бўлиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши лозим. Олд томонида учта чўнтак бўлиб, юқори чап чўнтак устига Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши керак.
2. Аёллар нимчаси
Ўлчамлари 50-52-54-56-58 бўлиши, тугмали, кийимнинг орқа томонига Ўзбекистон байроғининг тасвири ва UZBEKISTAN ёзуви тушурилиши, оғирлиги 190-220 грамм зичликда бўлиб, ранги мовий бўлиши керак. Олд томонида иккита чўнтак бўлиб, юқори чап қисмида Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” марказининг логотипи туширилиши лозим.
3. Сумка
Ёрқин кўк рангда бўлиб, оғирлиги 250-280 грамм зичликдаги матодан тикилиши, ён томонида сув олиб юришга мўлжалланган чўнтак бўлиши, олд томонида эса телефон учун чўнтак ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар учун шаффоф чўнтак жойлашган бўлиши талаб этилади.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган корхона ва ташкилотлар 2023 йил 14 декабрь кунига қадар мазкур ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиши зарур.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Телефонлар: 71-240-04-75.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

samedi, 02 décembre 2023 00:00

Бебаҳо неъмат қадри

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков

Янгиликлар

Top