muslim.uz

muslim.uz

Бирлашган Араб Амирликларида коронавирус инфекциясига чалинган беморни аниқлаб берадиган “ақлли“ шлем яратилди. Унга ўрнатилган инфрақизил нурли камера ва қиёфани аниқловчи технология беш метр атрофдаги 200 кишининг тана ҳароратини кўрсатиб беради. Агар кимнингдир “градуси“ меъёридан ортиқ бўлса, шу заҳоти бу ҳақда сигнал беради.
 
Бу ҳақда "РИА Новости" ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
 
Айни пайтга келиб Дубай шаҳридаги метро ва автобус бекатларида назорат ҳамда кузатув олиб борадиган барча полициячилар ана шундай темир бош кийим билан таъминланган.
 
Бугунги кунга келиб БАА COVID-19ни юқтириш ҳолатлари бўйича Форс кўрфазидаги олтита давлат ичида иккинчи ўринда турибди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу ерда 24 апрель куни 525 киши инфекцияга чалинган.
 
БААда тожли вирус беморларининг умумий сони 9,2 мингдан ортиқ, 64 инсон ушбу касаллик қурбони бўлган.
 
UzA

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

ЎМИ матбуот хизмати

 

ЎМИ матбуот хизмати

Янгиликлар

Top