muslim.uz

muslim.uz

Аввал хабар қилганимиздек, муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев қарори билан таъсис этилган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари айни пайтда Туркиянинг ИСАМ (Ислом тадқиқотлари маркази)да “Xалқаро қўлёзма асарларни таҳқиқ қилиш курслари”да иштирок этишмоқда.
5 июль куни мазкур делегация аъзолари ИСАМ раҳбари, ҳадис илми доктори, профессор Рашид Кючук қабулида бўлдилар. Суҳбат давомида ИСАМ раҳбари Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда аждодларимиздан бебаҳо илмий мерос бўлиб қолган ноёб қўлёзма асарларни тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади.
Бундан ташқари, юртбошимиз ташаббуслари билан ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказларининг очилиши дунё ҳамжамияти, хусусан, мусулмон олами олимлари томонидан хурсандчилик билан қабул қилингани ва бу марказларнинг ислом илмлари ривожи учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Рашид Кючук талабалик кезларида Имом Бухорийнинг “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари ва унга ёзилган шарҳларни тўлиқ ўқиб чиққанини ёдга олиб, буюк аждодимиз шахсияти ҳали жуда кўп ўрганилиши лозимлигига алоҳида урғу берди. Шу билан бирга, ИСАМ раҳбари асрлар давомида Туркияда ҳам Марказий Осиёда ҳам фиқҳий масалаларда ҳанафийлик, эътиқод борасида мотуридийлик таълимотининг кенг ёйилгани биродар халқларимимни янада яқинлаштириши, айни дамда мусулмонларнинг турли экстремистик ва террорчи гуруҳларга қўшилиб қолишининг олдини олишда мазкур марказлар юксак аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Музокара давомида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан тайёрланиб, чоп этилган китоб ва рисолалар тақдимоти ўтказилди.
ИСАМ раҳбари Ўзбекистон илмий тадқиқотчилари учун мазкур марказнинг эшиклари ҳар доим очиқлиги ва бу йўлда барча мавжуд имкониятларни ишга солишга тайёрлигини изҳор этиб, яқин кунларда алломалар юрти бўлган Ўзбекистонга бориш истагида эканлигини билдирди.
Маълумот учун, Туркиянинг жаҳонга машҳур İSAM (Ислом тадқиқотлари маркази) ташкилоти 1988 йилда Туркия Диёнат вақфи такилоти ташаббуси билан ташкил этилган. Марказ қошида Туркиядаги энг катта исломшунослик кутубхонаси мавжуд бўлиб, унда босма ҳужжатлар ва махсус коллекциялар орқали жамланган ҳадис, тафсир, фиқҳ, калом ва исломга оид 350.000 нусхада китоб ва 135.000 нусхада журналлар тўплами жамланган. Бундан ташқари, кутубхонада Усмонли империясининг тарихи, адабиёти ва маданияти билан боғлиқ монографиялар ва бошқа илмий асарлар ҳам сақланади.
Марказ кутубхонасида рақамли китоблар тўпламларидан иборат маълумотлар базаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда Туркиядаги 122 та кутубхонадан жамланган 709 000 та қўлёзма, тошбосма ва босма асарлар ўрин олган.
Ҳозирда ISAM томонидан ислом тарихи, маданияти, цивилизациясини илмий ўрганиш, маҳаллий ва хорижий илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
ИСАМ томонидан йўлга қўйилган лойиҳалардан бири бу − “Халқаро таҳқиқ курслари” ҳисобланади. Мазкур курсларнинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад − илмий тадқиқотчиларда араб тилидаги ноёб қўлёзмаларни ўрганиш кўникмасини яратишдан иборат. Ҳар йили эълон қилиниб, уч босқич (бошланғич, юқори савия, тахассус)да амалга ошириладиган курсларда 2012 йилдан бери дунё бўйича 500 га яқин киши қатнашган. Ўқув курслари мусулмон оламида мазкур соҳа бўйича тан олинган машҳур профессор-устозлар томонидан тўлиқ араб тилида олиб борилади.



Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

"Индонезия мен учун иккинчи мамлакат ҳисобланади" дея эълон қилди Маккадаги Ал-Харам масжиди имоми. Бу ҳақда имом Жакарта шаҳрида ўтказилган уламолар форумида айтиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 июль куни Жакартага етиб келган Ҳасан Абдул Ҳамид Бухорий “Судия Арабистони ва Индонезия ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган”, – дея таъкидлади.

Ҳасан Абдул Ҳамид Бухорийнинг Жакартада Жанубий-шарқий Осиё, Африка ва Европадан келган имомлар билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.



ЎМИ Матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 6 июль куни Остонага ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матьуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этади.

ЎМИ Матбуот хизмати

vendredi, 06 juillet 2018 00:00

Лутф

Бир куни Ҳотами Той улуғ ва давлатманд инсонларни меҳмонга чақирди. Зиёфат бош­ланган, меҳмонлар суҳбатлашиб хурсанд бў­либ ўтиришган маҳал бошида эски салла, эгнида юпун кийим, камбағаллиги шундоқ кўриниб турган бир киши кириб келди. Уни кўрган меҳ­монлар ҳайрон бўлиб қолишди. Баъзилар унга но­писандлик назари билан қаради. Аммо Ҳотам бу фақир одамга ўзгача лутф ва карам кўрсатиб, қўлини кўксига қўйиб, эҳтиром ила давранинг энг тўрига ўтказди. Ҳотамнинг кўрсатган эҳтиромидан ҳамма ҳайрон бўлиб:

– Бу инсон ким, бунча эҳтиром қилурсиз? – деб сўрадилар. Уларга ним табассум билан боқ­қан Ҳотам:

– Сизларни қадру қимматингиз, мансабу ҳур­матингиз ва мақомингизга қараб жой бердим. Бу жандапўш, камтар, тавозели инсонни менинг саховатим ва карамим тўрга ўтказди.

Эй азиз фарзанд! Олий мукофот мансаб, мар­таба, бойликка қараб ўлчанмайди, балки у мў­миннинг тавозеш, камтарлиги ва Ҳаққа бўлган қаттиқ ишончи ва муҳаббати баландлиги билан ўлчанади. Барча авлиёлар Аллоҳ таолонинг висолига ошиқ бўлганлар. Унинг висолига етиш учун дунё роҳатини меҳнат ва машаққатларга ал­маштирганлар. Натижа эса, албатта, Ёрнинг вас­лига етиши аниқ. Ўша Ёр муҳаббати ва ихло­си ошиқ­нинг қиёмат кунида улуғ мақомга сазовор бўли­шига бош омил бўлади. Инсон Ҳақнинг му­ҳаб­бати билан яшаб, умрини ҳалол меҳнат, их­лосли тоат-ибодат қилиб, риё ва шуҳратпараст­лик­дан ке­чиб, нафсини жиловлаб ўтса, албатта, маҳбубнинг висолига етмоғи муқаррардир.

 

Шермурод Тоғайнинг “Қасамини бузган қиз” китобидан

Янгиликлар

Top