muslim.uz

muslim.uz

Жорий йилнинг 25-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатибларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида Қуръон тиловати қилиниб, Қозоғистон Республикасининг Актўбе вилоятида содир бўлган фожеа қурбонларининг ҳаққига дуои-хайрлар қилинди.

Йиғилишда 2018 йилда вакиллик ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар ҳамда бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг топшириқлари эшитилди. Шунингдек, йиғилиш давомида Андижон вилоятида Қуръони карим мусобақасининг шаҳар ва туман ҳамда вилоят босқичларини юқори савияда, кўтаринки кайфиятда, уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича қилиниши керак бўлган барча чора-тадбирлар хусусида келишиб олинди, деб хабар беради вилоят Бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров.

ЎМИ Матбуот хизмати

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бола тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида жуда кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир”.

Ёшларимиз тарбиясида илмнинг аҳамиятини янада кенгроқ тушунтириш, фарзандларимизни дунёдаги ягона нажот – илму маърифатга, касб-ҳунарга тарғиб этиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Муҳтарам Юртбошимиз айтганидек,  “Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, авваламбор, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган,  Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ”.

Ёшлар тарбиясига оид эзгу саъй-ҳаракатлар замирида тинч ва осуда ҳаётимизни асраб-авайлаш, хотиржамлигимизни қадрлашдек улуғ мақсад-муддаолар мужассам. Шунинг учун ҳам бу борада бефарқ ва лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ривоят қилинишича, мўминлар амири Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун (кейинчалик у ҳам тахтга ўтирган) ёшлигида устози Кисоийдан Қуръон ўрганарди. Зеҳни жуда ўткир, зукко бола эди. Дарс қилаётиб, мабодо Қуръондаги бирон оятни хато ўқиса, устози бошини кўтариб, Маъмунга қараб қўяр, у ўша оятни қайтадан тўғрилаб ўқирди. Бир куни «Софф» сурасини қироат қила бошлади. Суранинг «Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган ишларингизни гапирасизлар?!» мазмундаги иккинчи оятини ўқиганида устоз Кисоий бошини кўтариб, бир қараб қўйди. Маъмун, одатига кўра, хато ўқидиммикан деб оятни яна такрорлади, ҳеч қандай хатога йўл қўймаганини билди. Лекин устозига бирон нарса демади. Дарс тугагач, уйига бориб отасидан сўради:

– Эй мўминлар амири! Сиз устозим Кисоийга бирон нарса ваъда қилганмидингиз?

– Ҳа, унга ваъда бергандим, лекин ҳали бажарганим йўқ. Нима, у сенга бирон нарса дедими? – деди Ҳорун ар-Рашид.

Маъмун ўша оятни ўқиётганида устози бир қараб қўйганини айтди. Ҳорун ўғлининг кичик бўлишига қарамай, оқил, зукко эканидан хурсанд бўлди, ваъдасини тезда бажаришни дилига тугиб қўйди.

Қуръони карим ахлоқ-одоб, инсоний тарбия китоби ҳамдир. Ҳозирги маънавий, руҳий тарбияга катта эътибор бериб турилган бир пайтда бу нарса катта аҳамият касб этади. Ёшларни ота-онага, ўзидан катталарга ҳурмат-эҳтиромли, муҳтож кишиларга меҳр-шафқатли, одоб-ахлоқли, жамиятга фойдали кишилар бўлиш руҳида тарбиялашда ҳам Қуръон муҳим ўрин тутади. Демак, фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади.

Аллоҳга шукрлар бўлсинки, Президентимиз ташаббуси билан ўлкамизнинг туман-шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни ўз қалбларига жо қилган қори ва қориялар мусобақалари кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда.

Донолар айтганларидек, «Тарбия бир нарсани бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказа бориб, батамомлик нуқтасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири, инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир».

Ҳақиқатан,  ёш авлодни  турли фитналарнинг ортида қандайдир кучлар турганига теран кўз билан қараш, огоҳ ва сергак қилиб тарбиялашимиз лозим. Инсон ҳар қандай кучларнинг фитналарига алданмаслиги ва ниҳоятда ҳушёр бўлиши кераклиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деган ҳадислари моҳиятини умримиз давомида чуқур тушуниб боришимиз керак. Зеро, фарзандларимизни илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқитиб-ўргатиб зиёли, ватанпарвар қилиб тарбияласак,  албатта, улар жамиятда ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар бўлиб етишадилар.

Раҳматилло МАДАМИНОВ,

Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом ноиби

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабланганда: “Аллоҳуммағфирлий занбий ва азҳаб ғойзо қолбий ва ажирний минаш-шайтонир рожийм”, деб айтишни ўргатганлар.

(Аллоҳим, гуноҳларимни кечир, қалбимнинг ғазабини (алангасини) кетказ ва мени шайтоннинг ёмонлигидан асра).

Бугун, 20 январь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичида аниқланган натижалар қуйидагича:

Эркаклар.

Ҳифз йўналишида

26-40 ёш
1-ўрин. Расулов Нурулло
2-ўрин. Каримов Олимжон

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1-ўрин. Вафоев Усмон
2-ўрин. Давлатов Абдуллоҳ
3-ўрин. Раҳмонов Абдулазиз

26-40 ёш
1-ўрин. Фазлиддинов Салоҳиддин
2-ўрин. Сафаров Умид
3-ўрин. Қулиев Меҳриддин

ЎМИ Матбуот хизмати 

Янгиликлар

Top