Ўзбекистон янгиликлари

Имомлар таълим муассасаларида маърифий учрашувлар ўтказди

Душанба "Таълим муассасалари билан ишлаш куни" сифатида Самарқанд вилояти имом-хатиблари ўртасида анъанага айланган. Ушбу анъанага мувофиқ жорий йилнинг 26 ноябрь куни имомларимиз қатор таълим муассасаларида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан маънавий-маърифий мавзуларда учрашувлар ўтказдилар.

Қуйида ўтказилган учрашувлардан намуналар келтирамиз:

Ургут туман 28-умумтаълим мактабида “Шайх Қутбиддинхон” жоме масжиди имом-хатиби Ҳ.Тожиев, 89-умумтаълим мактабида “Манғитобод” жоме масжиди имом-хатиби Х.Салимов, Булунғур туман 14-умумтаълим мактабида “Пойга тепа” жоме масжиди имом-хатиби А.Тошмуродов, Каттақўрғон шаҳар 13-умумтаълим мактабида “Қориравот” жоме масжиди имом-хатиби С.Рўзиев, 12-умумтаълим мактабида эса “Машраб” жоме масжиди имом-хатиби А.Норбеков, Пайариқ тумани 39-умумтаълим мактабида “Чўқмозор ота" жоме масжиди имом-хатиби З.Расулов бўлиб, баркамолик шартлари, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, Устозга эҳтиром, одоб-ахлоқ масалалари, ҳаёнинг аҳамияти, экстремизмга қарши курашиш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик масаллаларида суҳбатлар ўтказдилар.

Учрашувларда, шунингдек, тинчликни қадрлаш, юртнинг эртаси учун билимли ёшлар кераклигини унутмаслик ва ҳамиша буюк мақсадлар сари интилиш лозимлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2189 times

Янгиликлар

Top