Ўзбекистон янгиликлари

"Мурувват карвони" Сирдарё томон йўл олади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан "Мурувват карвони" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хайрия юклари тарқатилган эди.

Бугун, 14 декабрь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони”нинг навбатдаги хайрия юклари Сирдарё вилояти томони йўл олади.

Ушбу вилоятда хайрия тадбирлари жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари ташкил этилиши режалаштирилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ортилган юк автомашинаси ушбу вилоят томон йўлга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

Маълумот учун, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 73 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар беғараз тарқатиш учун тайёрланди.

Бунда, 20 дона ногиронлик аравачаси, 315 метр аёллар газламаси, 500 кг шакар, 500 литр ёғ, 74 дона Росулуллоҳ рамазонда аудио диски, 296 дона китоблар (Ҳазрати Қусам ибн Аббос-Шоҳизинда, Тафсири Ирфон (19-22 жуз), (22-25 жуз), (26-28 жуз)) ўрин олган.

Қуйидаги фотолавҳаларда Фонд раҳбарияти ҳамда ходимларининг хайрия юкларини тақсимлаш жараёнини кўришингиз мумкин.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Read 2530 times

Янгиликлар

Top